Skip to main content
Yangiliklar

Ҳар қандай ёшдаги болани тинглаш учун нима керак?

By 02.06.2020No Comments

Болалик даврининг охирида ҳам ота-онанинг таъсири болага нисбатан йўқолмайди. Муваффақиятли одамлар ота-оналарига миннатдорчилик сўзлари айтишни канда қилишмайди. Ота-оналари улар билан ҳар қандай ёшда ҳам бирга бўлишганини ва қўллаб-қувватлашганини эслашади. Бу ҳақиқат: севган инсоннинг севгиси ва ғамхўрлигини ҳис қилиш жуда муҳимдир. Ота-она ҳарорати ва қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш учун болага айтиладиган энг яхши сўзлар қайсилар?

Унга, албатта, хайрли кун тиланг: ишида омад, қувноқ кайфият ва бошқалар. Бу тилакларнинг бари болангизга муваффақиятга эришишда ёрдам беради.

Шунингдек, болага ҳар куни унга ишончингизни такрорлаш керак. Ишонинг, у муваффақиятга эришади ёки назорат ишини «аъло» ёзади. Ота-она эътиқоди болага ўз қобилиятига ишонишга ёрдам беради.
Унга севгингиз ҳақида гапиринг. «Мен сени яхши кўраман»… денг. Шу ибора билан дунё ҳануз обод. Буни ҳар куни бажаринг, шунда бола бунга шубҳа қилмайди. Кейин балоғат ёшида бу муаммо бўлмайди. Ота-онаси меҳрига шубҳа қиладиган одам бировнинг севгисига ишониши қийин. Доимий ишончсизлик яқин кишига халақит беради.

Боладан унинг куни қандай ўтгани билан қизиқишингиз керак. Инсон ҳар доим нимадир ҳақида гаплашишни истайди. Кимдир учун бу қизиқ бўлса, у кўпроқ маълумотни эслашга ҳаракат қилади. У ўзини қизиқарли суҳбатдош деб билади ва келажакда бу унга ёрқин шахс бўлишга ёрдам беради.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/id/5a5e1b4d4bf161c4033ac724/frazy-kotorye-nujno-govorit-rebenku-kajdyi-den-daje-esli-rebenok-vyros-5e91713748d46c558b816449