Спортчининг феъл-атвори у танлаган турга боғлиқ эканлиги исботланган. Чунки маълум жисмоний машқлар миянинг муайян соҳаларини рағбатлантиради.
Ҳар қандай фаолият, ҳар қандай туйғу маълум бир «кучланиш» билан бирга келади. Уни электр зарядига қиёлаш мумкин. Масалан, мушак машқларини бажариб, штангани кўтаришга ҳаракат қилсангиз, мияда импульс пайдо бўлади. Бунинг натижасида мушакларингиз кучаяди.
Мия жисмоний фаоллик пайтида юқорида айтиб ўтганимиздек электр зарядларини олади. Улар гормонга ўхшаш кимёвий моддалар ишлаб чиқарилиши билан бирга келади. Гормонлар инсоннинг хатти-ҳаракатларида муҳим рол ўйнайди. Руҳий ва мушаклар кучланиши бир-бирига ўхшашдир. Биринчи ҳолда, танага зарар етказилиши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Чунки унда стресс гормонлари ишлаб чиқарилади ва жисмоний стресс ёрдамида уни олиб ташлаш мумкин. Масалан, агар ишда бирор муаммога дуч келсангиз ва асабийлашсангиз, у ҳолда спорт залига боринг ёки шунчаки жисмоний тарбия билан шуғулланинг.
Доимий жисмоний машқларни бажариш билан одамнинг руҳий ҳолати ўзгаради. Aгар штанга кўтаришни ёки гантеллар билан машқ қилишни яхши кўрсангиз, бироз фурсат ўтгач, вазифани қисқа вақт ичида бажариш имконига эга бўласиз. Хўш, агар ҳаваскор югурувчи бўлсангиз ва давомли югурсангиз, унда психикангиз маълум бир вазифага эътибор талаб қиладиган монотон ишларни бажаришга машқ қилади.
Шундай қилиб, машғулот одамнинг феъл-атворини ўзгартиради. Бу ёки бошқа фазилатларни муайян машғулотларни танлаб, уни ўзингиз яратишингиз мумкин.
olympic.uz