Skip to main content
Yangiliklar

Юзингизга тегманг! Қандай қилиб? Билмайсизми?

By 13.05.2020No Comments

Невада университети тадқиқотига кўра, ҳар биримиз ўртача юзимизга соатига 23 мартадан (!) тегизамиз. Тегинди нима-ю, тегинмади нима, хўш? Бундан ташқари, бундай одат «хотиржамлик» окситоцин гормони чиқарилиши туфайли юзага келади ва деярли барча приматлар учун хосдир.
Гап шундаки, пандемия пайтида юзга тегиниш «инфекцияни юқтириш» хавфини сезиларли даражада оширади, чунки вирус очиқ шиллиқ пардалар орқали танага осонлик билан кириб боради.

Унда бунга қарши курашишингиз керак! Қандай қилиб? Маслаҳатларга риоя қилинг ва соғлом бўлинг.

1-усул: юзга тегиниш дақиқаларини ёзиб боринг

Душманга қарши курашиш учун аввал унинг яшаш ҳудудини аниқлаш керак. Шунинг учун, албатта, юзингизга тегмоқчи бўлган ҳолатлар рўйхатини тузишга ҳаракат қилинг. Ушбу сценарийларни эслаб қолинг ва кейинги сафар онгли равишда «чақириқлар»ни кузатиб боришингиз, шундан кейин бу ҳаракатни бостиришингиз мумкин.

2-усул: «юз»ни бошқа бирор нарса билан алмаштиринг

Юзга тегиниш тинчланишга ёрдам берадиган рефлекс бўлганлиги сабабли, ушбу амалиётни бошқа тактик воситалар билан алмаштиришни таклиф қилишимиз мумкин: ўзингизга спиннер, стрессга қарши сувенирлар ёки ручка сотиб олинг. Aгар юзингизга тегмоқчи бўлсангиз, янги воситани олинг ва хотиржам бўлинг!

3-усул: сигнал чироқларини қўйинг

Юзингизга қўлларингиз текканда, миянгиз бунга эътибор бермаётгандай туюлади. Чунки улар танангизнинг бир бўлагидир ва онгингиз индивидуал тарзда аъзоингизни бир қисми сифатида қабул қилади. Шунинг учун қўлингизга билагузук ёки узук тақинг. Бундай ҳолда, қўлингизни юзингизга яқинлаштирганда, мия янги объектни кузатиш имкониятига эга бўлади ва натижада бу ҳаракатдан тўхтайсиз.

4-усул: қўлқоп кийинг

Aгар бундай одатсиз яшолмасангиз, шунчаки қўлқоп сотиб олинг ва уларни кийиб юринг. Юзингизга тегмоқчимисиз? Қўлқопингизни ечиб олинг ва ана, оқ йўл!

Соғ бўлинг!

Манба: https://style.rbc.ru/health/5ea9e6ee9a7947752ed7ead7?from=center