Skip to main content
Yangiliklar

Юрак учун энг фойдали маҳсулот деб топилди

By 25.05.2020No Comments

Ёнғоқ мия фаолияти учун фойдали деб ишонилади. Бироқ Гарвард университетидаги сўнгги тадқиқотлар ушбу маҳсулот юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши исботланди.

Ёнғоқнинг бошқа турлари билан солиштирганда, грек ёнғоғи липид профилини яхшилайди ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Бу маълум бир озуқавий таркиб мавжудлиги билан изоҳланади. Гарвард жамоат соғлиғини сақлаш мактаби профессори, тиббиёт фанлари доктори Марта Гуаша Ферре сўзларига кўра, унинг таркибида инсон танаси мустақил синтез қила олмайдиган альфа-линоленик кислота сингари фитокимёвий моддалар ва соғлом тўйинмаган ёғлар мавжуд. Бундан ташқари, ёнғоқ антиоксидантларга, витамин ва минералларга, толага бой ҳамда яллиғланишга қарши таъсирга эга.

2013 йилда испаниялик ҳамкасблари билан Марта Гуаш Ферре томонидан олиб борилган катта тадқиқот ишлари ушбу маҳсулот 55 ёшдан 90 ёшгача бўлган 7 минг кўнгиллиларга ижобий таъсир кўрсатган. Бир ҳафтада ёнғоқнинг атиги учта порцияси (битта порция – 28 грамм) турли касалликлардан ўлим хавфини 45 фоизга, юрак-қон томир касалликларидан 55 фоизга камайтириши маълум бўлди.

Манба: https://style.rbc.ru/health/5ec2c0f89a7947a4ac4b1ad1