Сўнгги бир неча ой ичида коронавирус пандемияси сабабли бутун дунё бўйлаб интернет тармоқлари ва провайдерларга бўлган юклама сезиларли даражада ошди. Прогнозларга кўра, бу деярли 100% кўрсатилаётган хизматларнинг умумий сифатига салбий таъсир қилади.
Aммо энг муҳими, трафикнинг кўпайиши маълумотлар хавфсизлигига ҳам таъсир қилди. Чунки ёвуз ниятли кимсалар керакли маълумотларни «сўриб оладиган» катта аудиторияга эга бўлишди. Ниҳоят, уяли алоқа операторларининг иш ҳажми ҳам ошди. Маълум бўлдики, ахборот дунёси бироз «осилиб» қолди.
Дунё бу вазиятга қандай бардош бера олади?
5G тармоқлари ёрдамга келади!
Юқори технологиялар дунёсининг ушбу янгиликлари деярли бутун сайёрада таниш ва бу нафақат сониясига 10 гигабитгача етказадиган «космик» тезлиги, балки тармоққа ўрнатилган мисли кўрилмаган хавфсизлик протоколларига ҳам эга.
Aлоқанинг ҳар бир босқичида 5G тармоғи хавфсизликнинг қуйидаги жиҳатларини ўз ичига олади:
• кириш ҳуқуқлари ва паролларни бошқариш протоколи;
• фойдаланувчи ва имтиёзларни бошқариш турларини фарқлаш;
• протоколлар ва кириш турларини бошқариш;
• фойдаланувчиларнинг барча ҳаракатлари, тармоқдаги ўзгаришлар, алоҳида тугунлар ва элементлар журналлари;
• машинани ўрганиш асосида таҳлил қилиш;
• хавф, таҳдид ва заифликларни бошқариш;
• доимий мониторинг ва аудит тартиблари;
• ҳар қандай дастур ва тармоқ элементлари билан интеграция қилиш учун интерфейслар (API).
Бундай кенг қамровли чора-тадбирлар чақмоқ тезлигида заифликдаги «тешикларни» аниқлашга ёрдам беради ва уларни ички манбадан автоматик равишда «тузатади».
Манба: https://www.kommersant.ru/doc/4331553?utm_source=kommersant&utm_medium=partner_new&utm_campaign=ericsson