Қўрқув – бу танамизнинг кулги ёки жаҳл сингари бир хил нормал намоёнидир. Аввало, танани қийин ҳолатларда имкон қадар «фавқулодда вазият»га тезроқ мослашиши учун табиат бизни ушбу қобилият билан сийлаган, бу бизга хавф-хатарларга яхши жавоб бериш ва омон қолиш имконини беради.
Танамиздаги хавотир учун нима жавоб беради? Миянинг ҳар бир ярим шарида жойлашган иккита бодомсимон тана. Хавотирлардан ташқари, улар бошқа ҳиссиётлар – қайғудан тортиб сурургача масъул. Шу билан бирга, ўнг бодомсимон тана салбий, чапи эса – ижобий ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради.
Қизиғи шундаки, эркаклар ва аёллар ташқи таҳдидга бошқача муносабатда бўлишади. Фавқулодда вазиятларда эркаклар тезкор тажовузкор ва жисмоний куч билан намоён бўладилар. Aёллар ваҳима қилишади, қарорга секинроқ ва ёмонроқ келишади. Бироқ, бошқа ҳис-туйғуларнинг намоён бўлишида улар эркакларга қараганда анча «бойроқ»дир.
Қўрқувсиз аллақачон қирилиб кетардик
Aгар қўрқув ибтидоий жамиятда мавжуд бўлмаганида эди, инсониятдан шу кунгача асар ҳам қолмаган бўлар эди.
Тананинг жисмоний реакциялари, яъни катта миқдордаги адреналин юрак уришини тезлаштиради, органларни кислород билан таъминлайди ва мушакларни кучайтиради. Ҳаётини хавф остига қўйиб, ғайриинсоний қобилиятини намоён этган – бир неча метр баландликка сакраб, соатига 45 км тезликда югурганлар ҳақидаги ҳикояларни кўп эшитганмиз.
Фавқулодда вазиятларда тана ақлни ишга сарфламайди, аксинча, барча кучни мушаклар фаолиятига йўналтиради.
Бугунги кунда қўрқув нима учун керак эмас ва уни қандай енгиш мумкин?
Замонавий ҳаётда энди йиртқич ҳайвонлар билан курашиш ва яшаш учун ов қилишимиз шарт эмас, шунинг учун қўрқувни енгиб бўлмаяпти. Бундан ташқари, баъзи ҳолатларда бу салбий оқибатларни янада кучайтиради.
Нима қилса бўлади? Сиз «пона билан понани уриб» қўрқувингиз билан курашишингиз керак. Яъни, масалан, агар баландликдан қўрқсангиз, парашют билан сакранг ёки кўп қаватли бинонинг юқори қаватига кўтарилиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Манба: https://zen.yandex.ru/media/scienceeveryday/chto-takoe-strah-i-zachem-on-nujen-5ea41aa7c9c7e01bd613b9ad