Карантин вақтида зерикиб қолмаслигингиз учун Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси юртимиздаги барча таэквондочилар учун янги лойиҳада иштирок этишни таклиф этади. Спортчилар уй шароитидаги жисмоний машғулотлардан бўш вақтда спортга оид латифалар айтиб юборишлари лозим.
Бу танлов карантин вақтида кайфиятни кўтаришга хизмат қилади. Энг яхши латифа айтган уч нафар таэквондочи карантин тугаганидан сўнг ассоциация томонидан махсус совға билан тақдирланади. Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
Бугун Марғилон 1-БЎСМ ўқувчиси Аҳмаджонова Гулчирой латифа айтади.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати