Доимий бедор тунлар оғир жисмоний ва руҳий чарчоққа олиб келади. Уйқусизлик соғлиғингиз учун қийин синовдир ва кўп ҳолатларда стрессга чидамлиликни пасайтириб, жиддий касалликларга олиб келади. Aммо шунга ўхшаш муаммога дуч келганингизда, дорихонага ухлатувчи таблеткалар ва антидепрессантларни олиш учун бориш шарт эмас. Шунчаки таомномангизга уйқуни яхшилайдиган соғлом овқатлар қўшинг.
Хўш, улар орасида қайси бири энг самарали?
Сут
Болалигимиздан бизга ётишдан олдин бир стакан илиқ сут дам олиш ва тезроқ ухлашга ёрдам беради, деб ўргатишган. Бу мутлақо тўғри. Гап шундаки, сут маҳсулотлари доимо кальций манбаи бўлиб, у «уйқу гормони» бўлган мелатонин ишлаб чиқарилишини тартибга солади. Шунинг учун, агар кечаси ухлай олмасангиз, бир чой қошиқ асал билан бир стакан сут ичинг. Тадқиқотларга кўра, бундай коктейл дам олиш сифатини сезиларли даражада яхшилайди.
Ёнғоқ
Ёнғоқнинг устунлиги шундаки, улар танада тезда ухлаб қолишга ёрдам берадиган серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Шунингдек, ёнғоқ регенератив, бактерицид ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Бу эса шамоллашга қарши курашда тананинг ички ресурсларини кўпайтиради.
Киви
Киви тўлақонли уйқу учун ажойиб воситадир. Унинг таркибида фолий кислотаси мавжуд. Ушбу модданинг етишмаслиги танадаги уйқусизликни келтириб чиқаради. Мевадаги серотониннинг юқори миқдори тинчлантириш хусусиятига эга ва бу тезроқ ухлашга ёрдам беради. Aгар бир ой давомида ётишдан олдин иккита киви истеъмол қилсангиз, ухлаб қолиш тезлигини 35 фоизга оширишингиз мумкин.
Банан
Банан таркибида кўп миқдорда калий ва магний мавжуд. Aйнан шу элементлар мушакларни табиий равишда бўшаштиради. Бундан ташқари, ушбу мевалар, худди сут сингари, серотонин ва мелатонин ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи триптофанга бой, серотонин – яхши кайфият учун жавоб берадиган ва дам олишга ёрдам берадиган нейромедиатор. Мелатонин уйқуни тартибга солиш учун жавобгардир ва антиоксидант хусусиятларга эга. Бананларни ётишдан бир соат олдин ейиш керак.
Мойчечак чойи
Кунига икки марта мойчечак экстракти истеъмол қиладиган одамлар мунтазам равишда 15 минут тезроқ ухлаб қолишади, шунингдек, тун ярмида камроқ уйғонишади. Мойчечак чойи табиий антидепрессант бўлиб, организмдаги стресс даражасини пасайтиради.
Гилос
Гилос антоцианлар – табиий антиоксидантлар таркибидаги барча мевалар орасида шунчаки чемпион. Ушбу мева юрак ва қон томирларини мукаммал ҳимоя қилади, ўсмалар, диабет ва семиришнинг олдини олади. Шу билан бирга, бу артрит ва подагра хасталикларига оид бўғимларда яллиғланишни камайтиради. Гилосда биоритмларимизни тартибга солувчи мелатонин гормони жуда кўп. Шунинг учун, уйқусизликдан азият чекадиганлар учун ётишдан бир соат олдин бир стакан табиий гилос шарбатини ичиш тавсия этилади.
Ётишдан олдин нимани рад этиш керак?
Спиртли ичимликлар
Кучимизнинг тикланиши тез ухлаш циклига боғлиқ бўлиб, унинг давомида туш кўрамиз. Aлкоголли ичимликлардаги этанол миқдори ушбу циклларга салбий таъсир кўрсатади. Бунга қўшимча равишда, кўп миқдордаги спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш сурункали уйқусизликка олиб келади ва кунлик циклингизни бузади.
Кофеин
Бу модда уйқу бузилишида тез-тез айбдорга айланади. Ажабланарли жойи йўқ, чунки кофеин тетиклашишга ёрдам беради. Ухлаб қолиш жараёнини фаол равишда секинлаштиради ва умумий уйқу вақтини қисқартиради. Aгар тушдан кейин қаҳва ичишга одатланган бўлсангиз, унинг миқдорини камайтиришга ҳаракат қилинг. Чунки кофеиннинг огоҳлантирувчи таъсири 4 соатгача давом этади ва баъзи одамлар унинг таъсирини ҳатто 12 соатга қадар сезишлари мумкин.
Қаҳвага қўшимча равишда кофеинни ўз ичига олган бошқа маҳсулотлар ҳам бор: шоколад, энергетик ичимликлар ва баъзи дорилар. Кофеинни ухлашга салбий таъсирини сезсангиз, ундан воз кечинг.
Ёғли овқатлар
Ёғли гамбургер ва фрини истеъмол қилиш чарчоқ ва уйқусизликка олиб келади. Бунинг сабаби шундаки, бу овқатлар мияга кирадиган кислородни чеклайди.
Оғир овқат истеъмол қилсангиз, тезроқ ухлаб қоламан, деб ўйлайсиз, лекин аслида бунинг акси. Бироқ, барча ёғли овқатлар уйқуга ёмон таъсир кўрсатмайди. Улар орасида истиснолари ҳам бор. Масалан, қизил икра, тунец, форель ва скумбрия – улар ухлашга ёрдам беради. Хўш, агар сиз ҳали ҳам ёғ миқдори юқори таом истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, уни ётишдан олдин 3 соатдан кечиктирмай тановул қилинг.
Манба: https://lifehacker.ru/produkty-poleznye-pered-snom/