Ҳурматли Отабек Муҳаммадалиевич!
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси Сизни ҳаётингиздаги унутилмас ва қувончли сана – туғилган кунингиз билан самимий қутлайди!
Сизга соғлик, омад ва режалаштирган ишларингизда улкан зафарлар, азму-шижоатингиз бардавом бўлишини тилаб қоламиз.
Юртимиз спортини ривожлантириш ва уни оммалаштириш йўлидаги фидоийлигингиз ҳамда мақсад сари интилувчанлигингизни қадрлаймиз. Бундан кейин ҳам мамлакатимиз гуллаб-яшнаши йўлида ўзбек спорти ривожига муносиб ҳиссангизни қўшишда толманг деб қоламиз.
Ҳурмат билан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси