Skip to main content
Yangiliklar

Спортда японча психология

By 22.05.2020No Comments

Спортдаги ютуқ нафақат «физика физика устидан» ғалаба, балки кўп нарса спортчининг беллашув давомида ўз кучини қандай бошқаришига боғлиқ. У ўзини қанчалик «билади», қандай сокин ва хотиржам тута билади, рақибини энг мақбул дақиқада мағлуб эта олиш қобилиятини аниқлашга қодирми?

Онг билан ишлашнинг кўплаб усуллари мавжуд, улар якунда ўзини тута олишга ёрдам беради. Унинг асосий мақсади онгни «ўзидан» ажратиш тушунчасини жорий этишдир. Яъни, спортчи жисмоний ҳолат билан бир қаторда унга ресурс сифатида муносабатда бўлган психологик ҳолатини ҳам тушуниши ва ҳис қилиши керак. Ўз кучини ва уни қандай бошқариш кераклигини билган ҳолда, киши энг самарали тактикаларни қўллаши, шунингдек, жанг ёки учрашувни олдиндан режалаштириши мумкин.
Ушбу маҳоратни ривожлантиришга қаратилган замонавий техникалар бу фазилатни одатда машғулот пайтида ўзлаштиришни кўзда тутади. Шу сабабдан у бирон бир ҳаракатни амалга оширади, ҳар куни такрорлайди ва кейин формада қолиш маҳоратини сақлаб қолади.

Бироқ, япон амалиётида қўлланиладиган яна бир усул мавжуд. Бу ҳар бир инсон ташқи психология моҳиятига ўзгалар ёрдамисиз эришиши мумкин бўлган онг билан ишлаш, саволлар ва кичик вазифалар орқали ечим топишдан иборат.

Бундай вазифалар «коана» деб номланади ва улар биринчи марта дзен буддизмида маърифатни англаш усули сифатида амалиётга киритилган. Бироқ, баъзи «коаналар» уларни маънавий ўсиш йўлида қўллашдан ташқари серқирра ва фойдалилиги билан ҳам ажралиб туради. Яъни, улар касбидан қатъи назар, барча одамлар учун фойдалидир. Жумладан, спортчиларга ҳам. Шу сабабли Япониядаги кўплаб спорт турлари фалсафа ва диний таълимотлар билан чамбарчас боғлиқ. Бола учун сумо кураши татамидаги жанг билан эмас, узоқ мулоҳаза юритиш, устоз билан мунозара ва «коана»ларни ўрганиш билан бошланади.
Бугун сиз билан ушбу «коаналар»дан бирини баҳам кўрамиз, ўзингиз хулоса қилиб, нима учун японлар жангларда бундай ўзини тута билиш даражасига эришганини тушуниб оласиз.

«Мейдзи даври бошида «О-нами» (улкан тўлқинлар) исмли машҳур полвон бор эди.

О-Нами фавқулодда кучли ва кураш санъатини яхши ўзлаштирганди. Ўзаро жангларда у ҳатто устозини ҳам мағлубиятга учратган. Бироқ, у омма олдида шунчалик йўқолиб кетдики, ҳатто шогирдлари ҳам уни енгиб ўтишди. О-нами дзен устозидан ёрдам сўраш зарурлигини ҳис қилди.

Худди шу лаҳзада яқин атрофдаги мўъжаз ибодатхонада айланиб юрган дзен устози Хакудзини кўриб тўхтади, О-Нами унинг олдига келиб, бахтсизлиги ҳақида гапириб берди.

«Исминг улкан тўлқинлар маъносини англатади», деди устоз унга. «Бу ибодатхонада бир кеча қол. Ўзингни бу ерда улкан тўлқин, деб тасаввур қил. Сен энди қўрқоқ жангчи эмассан. Сен энди тўзитиб юборувчи ва маҳв этувчи улкан тўлқинсан. Буни бажар ва ер юзидаги энг буюк жангчи бўл».

Устоз кетди.

О-нами ўзини тўлқин, деб тасаввур қилишга уриниб, медитация қилиб ўтирди. У мутлақо бегона нарсалар ҳақида ўйларди. Aммо аста-секин ўзини тобора кўпроқ тўлқинлардек ҳис эта бошлади. Оқшом ўтди ва тўлқинлар тобора кучайиб борди. Вазалардаги барча гулларни ютиб юборди. Ҳаттоки ибодатхонадаги Будда сув остида қолди. Ибодатхонада тонг отгунча улкан денгизнинг пасайиши ва оқишидан бошқа нарса эшитилмади.

Эрталаб устоз О-Намини медитация ҳолатида топди, юзида заиф табассум пайдо бўлди. У жангчининг елкасига қоқди: «Энди сени ҳеч нарса йўлдан тўхтатолмайди», деди у. «Сен тўлқинсан. Олдингда ҳамма нарсани супуриб ташлайсан».
Шу куни О-Нами беллашди ва ғалаба қозонди. Шундан сўнг, Японияда уни ҳеч ким мағлуб эта олмади».

О-Нами ўз онги билан нималар қилганини тушунишга уриниб кўринг, аниқроғи буни ҳис қилинг.

Японлар ўз руҳларини шундай тарбиялашади.

 

olympic.uz