Skip to main content
Yangiliklar

Соғлом минимализм: борини қандай қадрлашни ўрганса бўлади?

By 22.05.2020No Comments

Ҳаётдан завқланиш ва мушкул нарсага интилмаслик учун борини қадрлашни ўрганиш керак. Хоҳлаган нарсага эришишингиз биланоқ янада кўпроқ нарса хоҳлаётганингизни сездингизми? Инсон мияси эҳтиёжини қондириш учун ишлаб чиқариладиган рағбатлантирувчи тизимнинг бир қисми бўлган нейромедиатр – дофамин деб аталади. Бироқ, бугунги кунда дофамин тузоғига тушиб қолиш жуда осон, масалан, онлайн харид қилаётганингизда, тўсатдан бошқа нарсани сотиб олиш истаги пайдо бўлиб қолади.

Дунёда ҳамма нарсага эга бўлиш ва барча хоҳишни амалга ошириш иложсизлигини тушуниш жуда муҳимдир.

Нима қилса бўлади?

Ақлан истеъмол фалсафасига ўтиш, яъни миқдорни сифатга ўзгартиришни ва сизда бор нарсани қандай қадрлашни ўрганиш керак.

Ўзингиз эга бўлган нарсани яна қандай яхши кўрса бўлади?

Ўйинни бошқа жойга кўчириш

Ўзингизни сафарга кетаётгандек тасаввур қилинг-да, фақат ишлатадиган нарсаларингизни жомадонга жойланг. Кейин ҳар кунлик нарсаларни жомадондан олиб ишлатинг. Ёки барча нарсаларингизни қути ва сумкаларга жойлаб, ҳақиқий сафарга жўнаётгандек тартибга солинг.

Кейинги қадам моддий қадриятларингизни кўриб чиқишдир. Телефонингизда зарур сингллар рўйхати мавжуд бўлса, сизга ростан ҳам мусиқий обуна керакми?

Тарихга боғланинг

Ушбу машқ катта йиғиштириш ишларига бироз ўхшаш, узоқ вақтдан бери нималарни сақлаб келаётганингизни кўриб чиқинг. Aгар улар сиз учун чиндан ҳам азиз бўлса ва бирор тарихий қиммати бўлса, уни қолдиринг. Акс ҳолда, ташлаб юборинг.

Ўзингизни бошқалар билан таққосламанг

Ҳеч қачон ўзингизни бошқа одамлар билан таққосламанг. Одамлар ижтимоий тармоқлардаги дўстларининг саёҳатлари ёки қимматбаҳо харидлари билан боғлиқ жозибали суратларни кўрганларида, ҳасад қилишни бошлайдилар. Aммо ушбу муҳим муваффақият ортида нима турганини билмаймиз, эҳтимол, улар ҳам дофамин сиртмоғига тушиб қолишгандир.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/wikium/zdorovyi-minimalizm-kak-nauchitsia-cenit-to-chto-est-5e9d5e1d98c2d801bbb15677