Skip to main content
Yangiliklar

Соғлигингиз учун фойдали 5 одат

By 27.05.2020No Comments

Орамизда қаришдан қўрқадиганлар кўп. Буни қаришнинг «секинлашиши»га ҳисса қўшадиган бозордаги маҳсулотлар сонидан кўришимиз мумкин: булар кексайишга қарши турли кремлар, қўшимчалар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалардан иборат. Бироқ оддий ечим қидиришда энг муҳимларини эсдан чиқарамиз. Умрни узайтиришнинг асосий воситаси турмуш тарзидир.

Кундалик хатти-ҳаракатларимиз – бу шу ерда ва ҳозир амалга оширадиган танловимиз саналади. Нима ейишни афзал кўрамиз – олма ёки шоколад. Диванда беҳуда ётибсиз ёки ҳар сафаргидек машғулот учун шай турибсиз. Оғир кун якунида пиво ичасиз ёки ўзингизни мазали мевали коктейль билан сийлайсиз. «Арзимас» кўринадиган қарорлар одатлар, натижада юзага келадиган хатти-ҳаракат ва турмуш тарзини шакллантиради. Яхши одатларни қанча тарғиб қилсак, кундалик ҳаётимиз шунчалик соғлом бўлади. Бу узоқ ва соғлом умр кўришга олиб келади.

Олимлар қизиқарли кузатув тадқиқотини ўтказишди. 30 йил давомида 123 000 респондент ўртасида мунтазам (ҳар 2-4 йилда) ўтказилган сўров ёрдамида одамларнинг турмуш тарзи ва одатлари тўғрисида маълумотларни ёзиб олиб, статистик хулосалар чиқаришга муваффақ бўлишди. Вафот этганларнинг асосий сабаби турмуш тарзи ва одатларига боғлиқ бўлиб, олимлар тадқиқот давомида қатнашувчиларнинг ўлим хавфини 74% га камайтирган 5 омилни аниқлашга муваффақ бўлдилар.

• кашандалик одати йўқлиги
• вазнни меъёрида сақлаш
• кунига камида 30 дақиқа ўртача жисмоний ҳаракат
• соғлом овқатланиш
• чекланган спиртли ичимликлар

Маълумотларни миқдорий таққослаш натижасида ушбу беш одатга риоя қилган тадқиқот иштирокчиларининг ўртача умр кўриш даври 12-14 йил кўпроқ эканлиги аниқланди. Одатлардан камида биттасининг мавжудлиги эса, ўртача умр кўриш давомийлигига +2 йилга ижобий таъсир кўрсатди.

Соғлом турмуш тарзи нафақат ҳаётни узайтиради, балки сифатини ҳам яхшилайди. Касаллик хавфни камайтиради ва қариликда унга ижобий таъсир кўрсатади.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/tibiolog/5-zdorovyh-privychek-kotorye-uvelichivaiut-prodoljitelnost-jizni-5e8e1dab7affda4d0043b098