Skip to main content
Yangiliklar

Салбий фикрларни енгишга ёрдам берадиган 5 усул

By 24.05.2020No Comments

Салбий фикрлар билан курашишнинг 5 усули.

Aгар ҳаётингизда содир бўлаётган яхши нарсалар ўрнига миянгизда салбий фикрлар ҳукмронлик қилаётганини сезсангиз, ундан қутулишнинг 5 та оддий усулидан фойдаланинг ва ҳаётингизни яна ёрқин жилолар билан тўлдиринг.

1. Ижобий аффирмацияни такрорланиш қоидасига киритинг. Бу сиз учун тўғри ижобий психологик муносабат яратадиган ҳар қандай ибора бўлиши мумкин.

Қоронғу, маъюс фикр миянгизга кириб бориши биланоқ, аффирмациянгизни такрорлашни бошланг. Масалан, «Мен ўзимни яхши кўраман, ҳамма нарса мен учун ишлайди, мен қўйилган барча мақсадларга эришаман», денг! Миямиз бир вақтнинг ўзида иккита нарсани ўйлай олмайди, шу йўл билан салбий фикрни йўқотишга ҳаракат қилинг, вақт ўтиши билан ижобий фикрни мантра сифатида такрорланг.

2. Марказийдан периферик кўришга ўтишга ҳаракат қилинг.

Одамда кўришнинг икки тури мавжуд – марказий ва периферик. Кўзимизни маълум бир объектга қаратсак, марказий кўришдан фойдаланамиз. Периферик кўриш атрофимиздаги ҳаракатни кўришга имкон беради. Aгар сизда салбий фикр пайдо бўлса, шунчаки бирор нарсага эътибор беришни тўхтатиб, периферик кўришга ўтиш керак. Буни синаб кўринг – бу осон, аммо суллоҳ хира фикрлардан халос бўлишингизга аниқ ёрдам беради.

3. Салбий фикрларингизни бефойда деб номланг. Қачонки «салбий туйғулар» сиз билан астойдил гаплашишга қарор қилса, ундан ёки ўзингиздан сўранг – менга бундан нима фойда? Менинг қизиқишимнинг бунга нима алоқаси бор? У «ўйлагунча» – шу фурсатда «фойдали» нарса билан бошингизни ишғол қилинг.

4. Фикрларингизга эҳтиёткорроқ бўлинг. Сиз ва фикрларингиз бир хил эмаслигини эслаш жуда муҳимдир. Қайси лаҳзаларда у ёки бу фикр пайдо бўлганини диққат билан англашни ўргансангиз, уларни бошқариш осон бўлади ва бузғунчи фикрлар сизни хоҳшингизсиз безовта қилмайди.

5. Фикрларингизни ёзишни одат қилиб олинг. Бу миянгизни тозалашнинг ва уни узоқ вақт давомида битта фикрга боришдан сақланишнинг ажойиб усули. Фикрларингизни ёзиш миянгизга бу ҳақда ўйлашни тўхтатиш вақти келганлиги ҳақида буйруқ бергандек бўлади.

Шуни ёдда тутингки, биз салбий нарсани қанчалик кам ўйласак ва эсласак, бу фикрга ёки хотирага олиб борувчи асаб йўллари заифлашади.

Миянгизни қайта дастурлаштиринг ва ушбу янги дастурлар сизга фойда келтирсин.

Манба: https://ideanomics.ru/articles/4246