Тасаввур олимларининг чегараси йўқ! Беларусь Фанлар академиясининг Генетика ва цитология институти инсон генетикаси лабораторияси мудири, профессор Ирма Моссэнинг сўзларига кўра, инсон генига таъсир қилиш учун технологиядан фойдаланувчи одамлар тез орада жисмоний машқлар учун жавоб берадиган баъзи генларни «уйғотиши» ёки ўлдириши мумкин.
Шундай қилиб, спортда генетик модификацияланган одамлар даври келиши мумкин.
– Спортнинг 30 тури бўйича терма жамоалар аъзоларининг генотипларини таҳлил қилдик. 550 дан ортиқ етакчи спортчилари (халқаро тоифадаги спорт усталари, спорт усталари ва спорт усталарига номзодлар) тестдан ўтишди. Қизиғи шундаки, уларнинг генотиплари нодир спорт-аллелларда (бир хил геннинг ҳар хил шаклларида) фарқ қилади.
Aсосий ва захира жамоалари спортчиларининг генотиплари ҳам фарқ қилади. Юқори тезликдаги куч, координацияли, цикл ва спорт ўйинлари учун хос бўлган генларнинг аниқланган бирикмалари намоён бўлди. Бошқача айтганда, таниқли спортчининг генлари оддийиникидан фарқ қилади, ҳаваскорни айтмаса ҳам бўлади», – деб ўртоқлашди Ирма Моссэ.
Одамларнинг бирор спорт турига мойиллиги тўғрисида олимлар олиши мумкин бўлган маълумотлар навниҳол ёшдан оғир атлетикага мойил одамларни аниқлашга ёрдам беради. Шундай қилиб, ҳар қандай спорт тури учун том маънода «туғма» одамларни тўғридан-тўғри тайёрлашингиз мумкин.
«Кейинги муҳим йўналиш – бу ДНК диагностикаси, патологик касалликларни аниқлаш. Замонавий усуллар ёрдамида моддалар алмашинуви, юрак-қон томир тизими, таянч-ҳаракат аппарати ҳолатини ва одамнинг юқори асаб фаолияти хусусиятларини аниқлаш мумкин”, – дея хулоса қилди профессор.
olympic.uz