Парвоздан олдин рўйхатдан ўтиш жараёнлари қатъий текширувлар сабаб узоқ вақт давом этиши мумкин.
АҚШда транспорт хавфсизлик бошқармаси йўловчиларни текширувгача ва текширувдан кейин қўлларни 20 сония давомида совунлаб ювишга чақирмоқда.
Гонконг халқаро аэропортида 40 сонияда тўлиқ деинфекция қилувчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда. Шунингдек, залларда юриб ултрабинафша нурлари билан микробларни ўлдирадиган робот-тозаловчилар ҳам синовдан ўтказилмоқда.
“Emirates” йўловчиларга аэропорт терминали ҳудудида самолётга чиққунга қадар COVID-19 га экспресс-тест таҳилилидан ўтишни таклиф қилмоқда.
Аэропортлар мустақил рўйхатдан ўтиш учун электрон киоскалар билан жиҳозланмоқда.
Иммун паспортлари жорий қилиниши кўриб чиқилмоқда.
Мутахассислар тана ҳароратини ўлчашга шубҳа билан қарашмоқда, чунки касаллик аломатлари бўлмаган беморларда ҳарорат аниқланмайди.
https://t.me/koronavirusinfouz