Skip to main content
Yangiliklar

Овқат ҳазм қилиш вақтида пауза. Қандай қилиб «ялқов ичак»ни ишлатиш мумкин?

By 09.05.2020No Comments

Ичак инсон танасидаги энг муҳим органлардан биридир. Барчамизга маълумки, унинг асосий вазифаси овқатни ҳазм бўладиган элементларга ажратиш, озуқавий моддаларни қонга сингдириш ва организмдан токсинлар ва чиқитларни олиб ташлашдан иборат. Қизиғи шундаки, одам ичаги микроорганизмлар билан зич жойлашган ва одамнинг патогенларга қарши тура олиш қобилияти ушбу микрофлоранинг таркибига боғлиқ. Бошқача айтганда, бу иммунитет. Aгар ичак тўғри ишламаса, организм токсинлар ва чиқитлар билан тиқилиб қолишни бошлайди. Бу сурункали чарчоқ пайдо бўлиши, тери ҳолатининг ёмонлашиши, иш қобилияти пасайиши ва ошқозон-ичак трактининг бир қатор касалликлари пайдо бўлишига олиб келади.

Бугунги мақолада «дангаса ичак» синдроми, бу муаммо сизга қўққисдан ҳужум қилмаслиги учун профилактика чоралари ва бу синдром сизга ҳали ҳам таъсир қилаётган бўлса, уни даволаш усуллари ҳақида гаплашамиз.
«Дангаса ичак» ибораси секин овқат ҳазм қилишни англатади, яъни бундай синдроми билан оғриган одам камдан-кам ҳолларда ичак ҳаракати ва реакцияси туфайли қорин бўшлиғида оғриқни бошдан кечиради ва перистальтикани (ошқозон ва ичакларнинг тўлқинсимон керилиши ва сиқилиш ҳаракатлари) секинлаштиради. Бундан ташқари, ушбу синдромли одамлар нажаснинг қаттиқлашувидан азият чекадилар. Бу тўғри ичак шиллиқ қаватининг шикастланишига олиб келади. Кўпинча, кекса одамларда ичак мотор функциясининг пасайиши туфайли унга таъсир қилади. Шунингдек, сурги дорилар, антидепрессантлар ва оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланиш бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.
Aммо, ҳозирги вақтда ушбу касаллик нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатли ҳаёт тарзи, семизлик, жисмоний фаолият етишмаслиги, ўсимлик ва табиий озиқ-овқат кам истеъмол қилинаётгани учун кўпайиб бормоқда.

Шунга кўра, дангаса ичак синдроми пайдо бўлиши олдини олиш учун кўпроқ сув, мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш, кунига 4-5 марта бўлиб-бўлиб тамадди қилиш, жисмоний фаолият билан шуғулланиш ва ҳар куни эрталаб гимнастика қилиш керак. Бундан ташқари, агар сизда дефекация қилиш истаги бўлмаса, сиз ректал шамчалардан фойдаланиб, ошқозон-ичак тракти рефлексини ишлаб чиқишингиз мумкин.

Aгар ичак ҳаракати билан боғлиқ мунтазам муаммолар бўлса, унда имкон қадар тезроқ мутахассисга мурожаат қилишингиз керак. Чунки шифокорга боришни қанча кечиктирсангиз, танангиз шунча зарарли моддалар билан тўйинган бўлади. Бу эса жиддий муаммоларга олиб келади. Тўғри овқатланинг, кўпроқ сув ичинг, спорт билан шуғулланинг – бу соғлом ва муваффақиятли киши тилсимидир. Саломат бўлинг!

Манба: https://aif.ru/health/life/pishchevarenie_na_pauze_kak_zastavit_rabotat_lenivyy_kishechnik