Skip to main content
Yangiliklar

Осиё чемпионатлари тарихидан. Хошиминда ўтган 2012 йилги мусобақа ҳақида

By 09.05.2020No Comments

2012 йилнинг 9-11 май кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ҳисоб бўйича 20-Осиё чемпионати бўлиб ўтган эди.

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2012 йилги мусобақада жами 3та медаль қўлга киритган.

-63кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Владислав Хан ва -57кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Дилобар Сайдуллаева бронза медалларига эга чиқишган. -87кг вазн тоифасида эса Жасур Бойқўзиев финалга қадар етиб борган ва кумуш медаль билан юртимизга қайтган.

Ўша мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллаган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 6та олтин, 5та кумуш ва 18та бронза, жами 29та медални қўлга киритган.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати