Skip to main content
Yangiliklar

Одамларни қандай ажратишни биласизми?

By 19.05.2020No Comments

Ҳар биримиз доимий равишда бошқаларни баҳолаб юрамиз. Бу ишингиз қанчалик холис эканлиги сизни қизиқтирадими?

Ундай бўлса, тестимиздан ўтинг. Одамларни чиндан ҳам баҳолаш учун психологик қобилиятингиз бор-йўқлигини билиб оласиз.

Саволларга жавоб беринг, ҳар бир жавобга берилган фикрларни ҳисобланг ва якунда натижангизни билиб оласиз

1. Сизнингча, кимлар ҳар доим қоидани яхши ушлаб туради:
а) мулойим, мулоқоти ёқимлилар – 2 балл;
b) қатъий тарбияланганлар – 4 балл;
c) ҳақиқий характерини яширадиганлар – 1 балл.

2. Сиз ҳеч қачон жанжал қилмайдиган эр-хотинни биласиз. Сизнингча:
а) улар бахтлидир – 2 балл;
b) бир-бирига бефарқ – 1 балл;
c) улар бир-бирига ишонишмайди – 4 балл;

3. Сиз бу одамни биринчи марта кўрдингиз ва у дарҳол сизга латифалар айтиб, киноялар қила бошлади. Сизнинг хулосангизга кўра, у:
a) оқилона йўл тутди – 1 балл;
b) у ўзига ишонмайди ва шу сабабли бу ноқулай вазиятдан чиқишга ҳаракат қиляпти – 2 балл;
c) сизда яхши таассурот қолдирмоқчи – 4 балл;

4. Сиз ким биландир қизиқ мавзуда гаплашяпсиз, суҳбатдошингиз имо-ишораларни қўллай бошлади. Сизнингча, у:
а) ҳаяжонланяпти – 4 балл;
b) носамимий – 1 балл.

5. Дўстларингиздан бири билан яхшироқ танишишга қарор қилдингиз. Сизга керак деб ўйлайсизми:
а) уни бирор компанияга таклиф қилиш – 1 балл;
b) уни ишини кузатиш – 2 балл.

6. Ресторанда кимдир йирик чойчақа беради. Ишонасизми:
а) у яхши таассурот қолдирмоқчи – 4 балл;
b) у официантни рағбатлантириши керак – 2 балл;
c) буни чин юракдан қилди – 1 балл.

7. Aгар бирор киши биринчи бўлиб суҳбатни бошламаса, сиз қуйидагилар ҳақида ўйлай бошлайсиз.
а) у ўзини сирли тутмоқда ёки гапиришни хоҳламайди – 2 балл;
b) у жуда тортинчоқ – 4 балл;
c) нотўғри тушунишдан қўрқади – 1 балл.

8. Сизнингча, шўрпешона одам:
а) кар одам – 1 балл;
b) ўжар одам – 2 балл;
c) сиз у одамга хос бирон нарса айта олмайсиз – 4 балл.

9. Бошқаларга ёмон кўз билан қарамайдиган одам ҳақида қандай ўйлайсиз:
а) у норасо киши – 1 балл;
b) у носамимий одам – 4 балл;
c) у ўта эътиборсиз одам – 2 балл.

10. Даромади юқори одам ҳар доим арзон нарсаларни сотиб олади. Сизнингча, у:
а) у тежамкор – 4 балл;
b) у камтар – 2 балл;
c) у хасис – 1 балл.

Энди тўпланган балларни ҳисобланг.

35 ёки ундан кўп балл
Сизда одамлар ҳақида фикрни шакллантириш жуда осон. Баъзан суҳбатдошингизга уни фикрини шакллантириш учун қараш етарлича, ҳатто салбий бўлса ҳам буни унга айтишга қарши эмассиз. Aммо ўйлаб кўринг, фикрингизча, бу оқилона қарорми? Aхир, сиз одамни ўзгартира олмайсиз ва фақат бунақада ўзингизга бировни қарши қўясиз.

26 дан 34 баллгача
Сиз одамларни холисона баҳолайсиз ва ўзингизни ҳар доим ва ҳамма жойда ҳақман, деб биласиз. Aгар фикр нотўғри бўлса, сиз буни тан олишдан қўрқмайсиз. Сиздан яхши психолог ёки ўқитувчи чиқади.

16 дан 25 баллгача
Сиз ўз фикрингизга ишончингиз комил, аммо шу билан бирга бошқаларнинг нуқтаи назарини осонгина қабул қиласиз. Шу сабабли, кузатувчанлигингизни заифлаштириб, ўз фикрингизни аниқлай олмайсиз. Сизга ҳеч бўлмаганда бир марта, бошқаларни тингламасдан, одамларнинг баҳосини шакллантиришга ҳаракат қилишингизни маслаҳат берамиз.

15 ёки ундан кам балл
Сиз жуда ишонувчансиз. Одамларни фақат ташқи кўринишига қараб, хулоса қиласиз. Фикрингиз нотўғрилигини англаганингизда, жуда хафа бўласиз.