Skip to main content
Yangiliklar

Нерв ҳужайралари тикланди!

By 26.05.2020No Comments

Болаликдан ҳаммага маълум бўлган «асаб ҳужайралари тикланмайди», деган машҳур афсонани эслайсизми?
Эндиликда бу мутлақо асоссиз эканлиги маълум бўлди. Aгар бунинг учун керакли шароитларни яратсангиз, бутун танада бўлгани каби, асаб ҳужайралари ҳам тикланиши мумкин. Буларга ҳаракат фаоллигини ривожлантирадиган машқлар киради. Яқинда ушбу кашфиётни Тиббиёт Университетининг махсус жисмоний машқлар дастурини яратган тадқиқотчилари баҳам кўришди.

Шундай қилиб, «олигодендроцитлар» биринчи навбатда асаб ҳужайралари генезисидан масъул эканлиги аниқланди. Улар асаб толаларини ўраб турган янги миелин пўстлоғини яратиш орқали асаб тўқимамизни тиклайди ва миядан сигналларни узатишни тезлаштиради.

Бу кашфиёт, илм-фанда одатдагидек, сичқонларда ўтказилган тажрибалар орқали амалга оширилди ва дастлабки босқичларда улар махсус машқлар ёрдамида йўқолган асаб ҳужайраларининг муҳим қисмини тиклаш орқали ўз самарадорлигини намойиш этди.

Эндиликда одамлар билан ўтказилган тажрибалар тасдиғини кутиш қолади ва кейин афсона бутунлай бузилади.

Биз ажойиб замонда яшаяпмиз!

Манба: https://style.rbc.ru/health/5ec52d249a79472dc1d95a4f