Skip to main content
Yangiliklar

МУЛОҲАЗА УЧУН МАВЗУ: Кибрни енгишни биласизми?

By 07.05.2020No Comments

Кибр — кўпчиликнинг ичида қадр-қиммати баландилги ва ноёблик хисси, буларнинг бари бировдан ўзини устун қўйишдан келиб чиқади. Ўта кучайиб кетган ЎЗЛИК такаббурлик, бировдан нафратланиш, кимнидир камситмоқликни туғдириб чиқаради.
Ҳаддан ташқари кеккайиш, мағрурлик ёки кибру-ҳаволаниш хисси бир пайтнинг ўзида ҳам қийин, ҳам осон. Адлернинг тадқиқотларига кўра, одамни туғма ижобий хислатлари етарли бўлмаган комплекс туйғулар бошқаради. Худди шу туйғулар кибрни келтириб чиқаради. Ўзини ўзи ҳурмат қилишда кибр асосий вазифани бажаради.
Кучайган ЎЗЛИКнинг яхши тарафи биз имкон қадар имконятлардан фойдалана олишимиз мумкин. Ёмон томони эса хом хаёлларга берилиб, одамлар ва жамиятдан ажраб қолиб, ўзига ўзи қаршилик қила бошлайди.
Авжига чиққан кибрнинг айрим аломатлари
• Доимо ва ҳар бир нарсада ҳақ бўлиш.
• Доимо ғолиб бўлиш.
• Барча нарсалар ўзининг хоҳиш истаклари бўйича бўлиши.
• Бировларнинг хатти-ҳаракатлари ва тақдири учун жавобгарликни бўйнига олиши.
• Маслаҳатларга қулоқ солмаслиги.
• Ёрдам кўрсатиш зарурати туғилса, назар-писанд қилмаслик.
• Ҳеч ким сўрамаса ҳам, маслаҳатлар бериш.
• Айтган гапи ва фикрида қатъий туриб олиш.
• Бировга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириш.
Кибр туфайли атрофдагиларга бўлган нафрат ва одамлардан кўнгил совиб кетиши ҳолатлари юз беради. Бундай одам бошқалар билан муносабатда ички зиддиятлари туфайли кўпроқ низо ва жанжалларга учрайди.
Кибрни ўлдириш йўллари
1. Ўзингизга ёқмаган ишларни бажариш.
Ўзининг қадр-қимматидан паст ҳисобланган ишларни бажариш, кибрни йўқотиш муҳим ўрин тутади.
2. Хаёлан таъзим қилиш.
Бирортаси билан учрашганда унга хаёлан таъзим қилинг. Таъзим қилиш азалдан бировни ўзидан юқори олиш таомили ҳисобланган.
3. Гапираётган одамга кўпроқ эътиборли бўлиш.
Аввал уни тушунишга ҳаракат қилиш ва уни тушуниш. Жимгина суҳбатдошни тинглаб, дарҳол жавоб қайтармай, ҳар бир сўзини маъносига эътибор қаратиш зарур.
4. Одамларни тушуниш.
Ҳар ким ҳам сиз айтган бўлавермайди. Одамларни қандай бўлса шундай қабул қилиш керак, ҳаттоки сизга ёқмаса ҳам.
5. Ҳар куни миннатдорчилик билдиринг!
Сиз томонга бўлган ҳар қандай яхшиликлар учун билдирилаётган миннатдорчилик, чин кўнгилдан бўлсин. Ҳаттоки, арзимас бўлса ҳам.
Ҳар куни таклиф қилинаётган йўлларни бирини танлаб, амалда қўллашга ҳаракат қилинг. Таклифлар содда бўлса ҳам аммо чуқур маънога эга. Натижасини одамларнинг сизга бўлган муносабатларидаги самимийлик, миннатдорчилик ҳис-туйғулари ўзини намоён этади.Ва кибр ўзидан ўзи кетади.