Skip to main content
Yangiliklar

Маънавият юлдузлари: Яҳё ибн Абу Мансур (учинчи бўлим)

By 14.05.2020No Comments

Яҳё ибн Абу Мансурнинг бошқа баъзи ўғиллари, набиралари ҳам ўз давридаги адиб ва мутакаллимларидан бўлиб етишади. Ўрта acp манбалари ва замонавий адабиётларда Яҳё ибн Абу Мансурнинг қаламига қуйидаги асарлар мансуб бўлган деб зикр этилади:
1. «Ал-Маъмуннинг текширилган зижи» («Аз-Зиж ал-Маъмуний ал-мумтаҳан»).
2. «Осмон фалаклари ҳақида мулоҳазалар» («Ал-Ибана ан ал-фалак»). Бу acap Берунийнинг «Геодезия» китобида зикр этилган.
3. «Мадинат ас-салом (Бағдод) шаҳрининг кенглиги учун (Қуёш) баландлигини соатнинг олтвдан бири орқали (ўлчаш) амали» («Китаб ал-ъамал ли судс саъат фи-л-иртифаъ би мадинат ас-салам»).
4. «Унинг (Яҳё ибн Мансурнинг) кузатишлари жамланган китоб ва бошқаларга кузатишлар ҳақидаги рисолалари» («Китаб йаҳтавий ала арсад лаҳу ва расаил ила жамаъа фи-л-арсад»).
Муаллифнинг юқоридаги асарларидан фақат «ал-Маъмуннинг текширилган зижи» бизгача етиб келган бўлиб, у Испаниянинг Эскуриал кутубхонасида сақданади. Бу китобнинг ёзилишида Яҳё ибн Абу Мансурдан ташқари ўша даврдаги Аббос ал-Жавҳарий, Холид ал-Марваррудий каби астрономлар ҳам иштирок этишган.
Яҳё ибн Абу Мансур нафақат таниқли олим, балки Бану Myco (Мусонинг ўғиллари) сингари ёрқин сиймоларни тарбиялаган мураббий ҳамдир. Ибн ал-Қифтийнинг маълумот беришича, халифа ал-Маъмун марвлик Myco ибн Шокир исмли шахснинг етим қолган ўғиллари Myҳаммад, Аҳмад ва ал-Ҳасанларни «Байт ул-ҳикма»га чақириб, уларга илм беришни Яҳё ибн Абу Мансурга топширади. Маълумки, бу уч ака-ука кейинчалик машҳур олим ва илм ҳомийлари бўлиб етишади. Ака-укалар механика, математика, астрономия, геометрия ва бошқа илмларга оид йигирмага яқин асарларнинг муаллифидир. Уларнинг энг машҳур асари «Механика китоби» («Китаб ал-хийал») деб аталади. Бу acap мусулмон дунёсидаги механикага оид биринчи китоб бўлиши эҳтимоли бор. Бану Мусоларнинг фаолияти улар яратган илмий асарлар билан чегараланмайди. Ака-укалар юнон олимлари асарларини «Байт ул-ҳикма»да ишлаш ва уларни араб тилига таржима қилишда ҳам кўп жонбозликлар кўрсатишган. Шундай қилиб, Яҳё ибн Абу Мансур ўз даврининг етук сиймоларига айланган уч ака-уканинг илмий камолотида устозлик ҳам қилган.
Машҳур аллома Абу Райҳон Беруний Яҳё ибн Абу Мансурнинг исмини осмон экваторини эклиптика билан кесишиш бурчагини аниқлаш ва кузги тенгкунлик вақтини кузатиш муносабати билан биринчилар қаторида эслайди.

т.ф.н. Б. Абдуҳалимов