Skip to main content
Yangiliklar

Кун бўйи энергия берадиган эрталабки одатлар

By 02.05.2020No Comments

Эрталабки фойдали одатлар яхши куннинг калитидир. Нафақат ҳолатингиз, балки унумдорлигингиз ҳам қандай уйғонишингизга боғлиқ. Aлбатта, одатларни шакллантириш, айниқса, агар уларсиз иш тутган бўлсангиз, бу ўзингиз учун жуда кўп юмушдир.

60-70-йилларда Стэнфорд университетида профессор ва психолог Уолтер Мишел бошчилигида ўтказилган зефир (шакарга босилган қуюқ шинни) тажрибаси ҳақида эшитганмисиз? Тажрибанинг моҳияти шундан иборат эдики, ёш болаларнинг олдига ликопчада пишириқ ва зефир қўйилган эди. Болаларга, агар ширинликларни ҳозир емасалар, кейинроқ улар яна кўпроқ олишларини тушунтиришди. 10 йил ўтгач, тадқиқотчилар ирода кучини намойиш эта олган ва ҳаётда ширинликларга тегмаган болалар уларни дарҳол истеъмол қилганларга нисбатан омадли бўлиб етишганини аниқладилар. Шунинг учун, муваффақиятга эришишга ёрдам берадиган яхши одатларни ўзингизда шакллантиринг. Қуйида сиз билан баъзиларини баҳам кўрамиз:

1. Барвақт уйғонинг

Эҳтимол, кўпчилик “ким эрта тонгда турса, Худо ризқини беради”, деган мақолни эшитган. Халқ донишмандлиги бу ерда ҳам ўз ҳақиқатини намоён этди. Барвақт туришни ўрганинг, албатта эрталаб 5 да уйғониб, қаҳрамонлик қилиш керак эмас. Ухлаш вақти билан уйғониш ўртасидаги тўғри мувозанатни топинг.

2. Бир стакан сув ичинг

Уйғонганингиздан сўнг, бир стакан сув ичишга одатланинг. Бу танангиз уйғонишига ёрдам беради.

3. Тўшакни ўзингиз йиғинг

Уйда ишласангиз ҳам, ҳар доим тўшакни ўзингиз йиғинг. Бундай кичик ютуқ ҳам ўзингизда ғурур туйғусини уйғотади.

4. Бир оз чигалёзди машқлари бажаринг

Мушакларни қизитиб олиш учун оддий машқларга 5-10 дақиқа вақт ажратинг. Шу билан ўзингизни янада тетик ҳис қиласиз. Умуман олганда, спорт билан шуғулланишни одат қилинг. Жисмоний фаоллик ҳали салбий оқибатларга олиб келмаган.

5. Чиниқишни бошланг

Контрастли душ имкониятларини етарлича баҳоламайсиз. Бу соғлиғингиз ва психологик ҳолатингизни яхшилашга ёрдам беради.

6. Тўғри нонушта қилинг

Нонушта пайтида, албатта, иссиқ чой ёки қаҳва ичинг ва эрталабки таомномангиз фақат соғлом овқатлардан иборат бўлсин.

7. Кечаги кунни эсланг

Нонушта қилгандан сўнг, сиз ўтган воқеалар ёки ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида ўйлашингиз мумкин. Эрталаб хатоларингизни тушуниш ва уларни тузатиш учун ечим топиш осонроқ.

8. Миннатдор қилинг

Aгар фикрларингиз ёрқин ва некбин бўлса, кундалик вазифаларни бажариш осонроқ бўлади.

9. «Шу ерда ва ҳозир»

Фақат «шу ерда ва ҳозир» ҳолатида бўлинг. Безовталикдан чалғиш учун ҳар куни бир неча дақиқа вақт ажратинг.

10. Ўзингизга мақсад қўйинг ва уларни визуаллаштиринг

Aгар лозим бўлса, аниқ мақсадларни қўйинг ва қоғозга ёзиб олинг. Уларни ҳар куни эрталаб эслаб туринг. Кўриб чиқинг ва рўйхатингиздагилардан нимани бажарганингизни таҳлил қилинг.

Визуализация мақсадингизга эришишга ҳам ёрдам бериши мумкин. Натижани хаёлингизда тасаввур қилинг. Aммо унутманг, ҳаракатсиз оддий визуализация иш бермайди. Мақсадингизга эришиш учун уларни амалга ошириш режаси ва стратегиясига қатъий риоя қилинг.

11. Китоб мутолаа қилинг

Ҳеч ким китобларнинг фойдасини инкор этмаган. Ҳар куни ўқиш дунёқараш уфқингизни кенгайтиради ва янги ғоялар беради.

Шунингдек, севимли ишингиз учун вақт топинг ва ёқимли қўшиқлар, фильмларингиз ёки китобларингиздан илҳом изланг.

Aйтиб ўтилганлардан қилмаганингизни одатга айлантиринг. Бир мунча вақт ўтгач, улар албатта ҳосилини беради. Ўз иродангиз устида ишланг, ўзингизни такомиллаштиринг ва шунда керакли муваффақиятга эришасиз.

Манба: https://lifehacker.ru/23-utrennie-privychki/