Skip to main content
Yangiliklar

Ғижимланмайдиган кўйлаклар ва рельсдаги сафархалта: 10 та фойдали «ақлли» буюмлар

By 27.05.2020No Comments

Дунёнинг энг кучли онг соҳиблари инсон ҳаётини янада фаровон қилишга интилишяпти. Ушбу жамланмада сизга 10 та фойдали ва ақлли буюмларни тақдим этамиз.

Ўз-ўзини тозалаш тизимига эга Unhoused боғли узун эркаклар кийими (толстовка)

Эҳтимол, ҳар бир одамнинг жавонида ўз-ўзини тозалаш функциясига эга қулай толстовка бўлишини орзу қилади. Unhoused компанияси бундай буюмни таништирди. Унинг сири гидрофобли мато ва FreshTech нанотехнологик қайта ишлашда яширинган. Ушбу матонинг ишлаш принципи, сув кийимнинг юзасига тушганда, у шарсимон томчиларга айланиб, қуритишда ифлос ва чанг зарраларини ушлаб туришига асосланади.

«Орқада сузувчи» HoverGlide сафархалтаси

Орқа ва бўғимлардаги юкламани 86% га камайтирадиган халта. Яъни, тоққа чиқишга ёки ярим марафон ўтказишга қарор қилсангиз ҳам, ундаги оғирликни деярли сезмайсиз. Сафархалтанинг сири – унинг орқада рельсларга ўрнатилганлигидадир.

Aвтомат боғичли Nike кроссовкалар

Келажакдаги пойафзалларнинг пошнасига махсус сенсор ўрнатилган бўлиб, унинг иши смартфон орқали тартибга солинади.

Ҳароратни созловчи Ministry of Supply курткаси

Куртка углерод толасидан ясалган учта иситиш элементидан иборат. Толанинг қалинлиги 1 мм ва қуввати 10 ваттгача. Куртка ичига акселерометр ва ақлли термостат ўрнатилган. Улар совуқ ҳавода ишлаши туфайли сиз ҳар доим илиқ юрасиз ва иссиқда ҳароратдан азият чекмайсиз.

Uniqlo ғижимланмайдиган кўйлаклар

Ушбу кўйлак пахтадан қилинган ва махсус қатлам сингдирилган. Сиз уни ювиб, ювгандан сўнг дарҳол дазмолламасдан ва қуритмасдан кийишингиз мумкин.

Жуфтини изловчи Black Socks пайпоқлари

Йўқолган жуфтини излашга имкон берадиган радио частотали маёқли пайпоқ. Улар смартфон Bluetoothи орқали ишлайди.

«Levi’s»нинг интерфаол бошқарувли X Google курткаси

Куртка смартфонингиздаги мусиқани ўчириб қўйиши, об-ҳавони билиб, жадвални кўриб чиқиши ва ҳатто манжетни бир марта қўл билан босиш орқали суратга олиши мумкин. Гап шундаки, куртка Jacquard ўтказувчан толалари бўлган махсус матодан қилинган ва унинг ичида сезилмас батареялар мавжуд. Буюм эгасининг смартфонига Bluetooth ва махсус дастур орқали уланади.

Мушаклар даражасини назорат қиладиган Athos футболкаси ва шортиги

Кийимлар тўплами 14 ва 18 сенсордан иборат бўлиб, улар инсон мушаги ва юрак уришини назорат қилади.

Йога инструктори жойлаштирилган Wearable X леггинслари

Уларда ҳам ички ўрнатилган сенсорлар мавжуд, аммо агар машқ тўғри бажарилмаса, унда леггинс тебранишни бошлайди.

Офтобда қорайишни назорат қиладиган Spinali Design чўмилиш кийими

Чўмилиш кийими ичига кичкина сув ўтказмайдиган сенсор ўрнатилган бўлиб, у қуёшдан келадиган ультрабинафша нурланиш даражасини кузатиб боради ва олинган барча маълумотларни смартфонга узатади. Шу тарзда куймаслик учун қуёш нуридан сақланиш кераклигини билиб олишингиз мумкин.

Манба: https://style.rbc.ru/items/5ec25db79a794766cde7c528