Skip to main content
Yangiliklar

Холифилд: Тайсон билан жангимиз бокс учун яхши бўлади

By 15.05.2020No Comments

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд яхши молиявий шартлар асосида Майк Тайсонга қарши жанг қилишга тайёр.

Холифилднинг фикрича, бундай жанг бокс учун яхши таъсир қилади.

“Менда Майкка нисбатан хеч қандай ғаразлик йўқ. Шунчаки, бизнинг ўзаро жангимиз бокс учун ижобий таъсир қилади. Агар мазкур жангни ташкил қила олсак ажойиб бўларди. Мен ҳалиям жеб ва бошқа зарбаларни ижро эта оламан, лекин рақибимни ўлдирмоқчи эмасман.

Майк шиддатли кўринмоқда, лекин менда ҳам ишлар яхши. Мен рухий ва жисмоний томонлама ажойиб формадаман. Агар бизга яхши пул таклиф қилишса, келинг бу жангни ташкил қиламиз”, – деди Холифилд.

olamsport.com