Skip to main content
Yangiliklar

ХОҚ раҳбари Томас Бах Токио Олимпиадаси бекор қилиниши эҳтимоли йўқ эмаслигини тан олди

By 22.05.2020No Comments

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, агар келаси ёзда ҳам Токио-2020 ўйинлари ўтказилмаса, нега бекор қилиниши кераклигини тушунишини таъкидлади.

Маҳаллий ташкилотчилар коронавирус инқирози сабабли спорт анжумани бир йилга қолдирилганидан сўнг, ўзларида захира режаси йўқлигини айтишди.

«Ҳар доим ҳам ташкилий қўмитага 3000-5000 кишини ёллай олмайсиз», дейди Бах BBC Sport билан суҳбатда. «Спортчиларни мавҳум ҳолатга тушишига ҳам йўл қўёлмайсиз.»

Ўз интервьюсида Бах, ўйинларни қайта ташкил этиш «улкан вазифа» эканлигини эътироф этди. У 2021 йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтадиган кечиктирилган ўйинлар ўзига хос бўлиб, коронавирус устидан ғалабани илк бор жам бўлиб, бутун дунёга ҳамжиҳатликда нишонлаш хабарини юборишига умид билдирди. “Бунинг аниқ режаси йўқ, шунинг учун биз кундан-кун ғилдирак ихтиро қилишимизга тўғри келяпти. Бу жуда қийин ва шу билан бирга ҳаяжонли ҳам”, дейди Томас Бах.

 

olympic.uz