Skip to main content
Yangiliklar

Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси ХОҚга молиявий ёрдамга муҳтож эмаслигини айтди

By 26.05.2020No Comments

Айни пайтда юзага келган пандемия ва карантин сабаб кўплаб соҳалар иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётгани сир эмас. Бундай муаммолар халқаро спорт ташкилотларини ҳам четлаб ўтмаслиги тайин. Боз устига Токио Олимпиадаси 1 йилга кечиктирилгач халқаро федерациялар ўзларининг молиявий сметаларини қайта кўриб чиқиши табиий.

Шу боис Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпия спорт турлари бўйича халқаро федерацияларга молиявий кўмак ажратишини маълум қилган эди. Бироқ бундай ёрдамдан воз кечаётган федерациялар ҳам учрамоқда.

Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси пандемия пайтида юзага келаётган молиявий муаммолар даврида ХОҚдан ёрдам олишига эҳтиёжи йўқлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ташкилот раҳбари россиялик магнат Владимир Лисин федерацияни молиялаштиришга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтган.

Владимир Лисин 2018 йил Халқаро ўқ отиш федерацияси раҳбарлигига келган ва ҳисоб-китобларга кўра шу даврга қадар ушбу спорт тараққиёти йўлида 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ шахсий маблағларини сарфлаган.

Эслатиб ўтамиз, ХОҚ Токио Олимпиадасигача бўлган даврда халқаро федерациялар ва Миллий олимпия қўмиталарини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион АҚШ доллари ажратишини маълум қилган. Шу пайтгача Халқаро оғир атлетика ва Халқаро гандбол федерациялари мазкур фонддан олинадиган маблағга эҳтиёжи йўқлигини таъкидлаган эди.

olympic.uz