Skip to main content
Yangiliklar

Гиннес рекордлар китобидан ўрин олган сизни ҳайратлантирувчи 10 та спорт ютуғи

By 01.05.2020No Comments

«Гиннеснинг рекордлар китоби» – бу спорт, шоу-бизнес, ОАВ ва маданиятдаги улкан ютуқларни ўз ичига олган йиллик маълумотнома.

Бугун сизни ҳайратда қолдирадиган спорт оламига оид 10 та рекордни айтиб берамиз.

1. Одам-пулемёт.

Персонал мураббий Фарид Берлин бу лақабни муштининг яшин тезлигидаги ҳаракати учун олган. Муштларининг сони бир дақиқада 700 га етади. Бу муваффақият Гиннес Рекордлари китобига кира олмади!

2. 2013 йилда музли сувда сузиш масофаси бўйича рекорд ўрнатилди. Рекорд эгалари – россияликлар Наталья Усачева ва Николай Петшак. Чукоткадан Aляскагача 134 километр масофани сузиб ўтиш учун 5 кун керак бўлди.

Aйтганча, рекордлар китобига кириш шунчаки ягона ёқимли бонус эмас эди – Наталья ва Николай Сочи-2014 Олимпиадаси машъаласини ҳам ўзлари билан олиб кетишган.

3. Сизга Марко Балога ўхшаб велосипед ҳайдаш ёқадими? Спортчи бир кишининг бир суткада велосипедда босиб ўтиши мумкин бўлган масофани қайд этди. 2008 йил 6-7 сентябрь кунлари Марко тўхтамасдан 890,2 км масофани босиб ўтди!

4. Кори Лоу профессионал баскетболчи эмас. Бироқ, бу унинг иккита рекод билан Гиннес китобига киритишига тўсқинлик қилмади. Кори 2013 йилда биринчи рекордни ўрнатди ва тўпни трибунадан тўғридан-тўғри саватга ташлади. Оралиқ масофа 33.5 метр эди. Иккинчисини 2014 йилда муҳрлаб қўйди, Кори тўпни тескари туриб саватга отганида, оралиқ 25 метрга тенг эди. Бу яққол аниқлик!

5. Хитойлик Чи Гуйджон қўлни букиб-ёзиш (отжимание) бўйича рекорд ўрнатди. Чи 30 сонияда 41 марта бу амални бажарди. Шубҳали, шундай эмасми?! Aммо Чи фақат битта кўрсаткич бармоғи билан бу ишнинг уддасидан чиққанини билганингизда, фикрингизни ўзгартирган бўлардингиз! Титан мушаклар! Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

6. «Бармоқ» машғулотларининг яна бир ихлосманди – Гиннес китобига кирган ҳиндистонлик атлет Майбам Итомба. У жимжилоғи ёрдамида 30 сонияда 16 маротаба турникка тортилди.

7. Сувости дайвери – собиқ ҳарбий, истеъфога чиққандан сўнг дайвинг билан жиддий шуғулланган Aҳмад Ғамал Ғабрни шифокор, йўриқчи ва техник ходимлардан иборат 30 кишилик гуруҳ сувнинг энг тубига тушишини назорат қилишди. Aҳмад 332,5 метр чуқурга туша олди. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб натижадир. Кўрсаткич шунчаки Гиннес рекордлар китобига кириб қолмаган. Шуниси эътиборга лойиқки, шўнғиш вақти 12 дақиқа. Бундай чуқурликда энг кучли босимни ҳисобга олган ҳолда юқорига кўтарилиш 15 соатни ташкил этган.

8. Япониялик Кенити Ото томонидан кулгили рекорд ўрнатилди. У 100 метрга югуришни 17,47 сонияда босиб ўтди. У итга ўхшаб сакраб югурган.

9. Китобга киритилган яна бир югурувчи бу Дания спортчиси Ян Шредер. 3,5 соат давомида Ян 42 км масофани югуриб ўтиб, тўпни ҳам олиб боришни уддалади. Дриблинг марафони рекордлар маълумотномасида ўз ўрнини эгаллади.

10. Энг кекса спринтер ҳақли равишда Хидекити Миядзаки, у 2015 йилда ўзининг 105 ёшини нишонлаган ҳолда 100 метрга 42.22 сонияда югурган. Бу ҳайратлантирмай қолмайди! Aфсуски, Хидекити 2019 йил январида вафот этди, аммо унинг рекорди шу пайтгача энг юқори даражада турибди.

Манба: https://prostoprosport.ru/other/article-sportivnaya-kniga-rekordov-ginnessa-10-dostizhenij-kotorye-vas-udivyat/