Skip to main content
Yangiliklar

Джет Ли дан 5 та ҳаётий сабоқ

By 14.05.2020No Comments

Машҳур киноактёр ва замонавий кунг-фу устаси бўлган Жета Ли ўз ҳаётий фалсафалари билан баҳам кўради.
1.Ювошлик – сизнинг асосий ҳимоянгиз.
Мен ўзига хос эмасман, мен шунчаки кўп вақтимни жанг санъатига сарфладим. Энди эса, нимага қодирлигимни кўрсатаяпман. Дунёда худди шу ишни қила оладиган минглаб одамлар бор.
2.Уйғунлик кучдан муҳимроқ
Жанг санъати фақат одамларга оғриқ беришини кўрсатганимни ўйласам, ғамгин бўламаг. Менга энг асосийси – жанг эмаслигини исботлаш имконияти насиб этмади. Бу ин ва ян уйғунлиги ҳамда қора ва оқ ўртасидаги мувозанатни билишдир. Уйғунликни билсанггина, буюк бўласан.
3.Бахт доим сиз билан бирга
Бахт учун қаергадир узоқ жойга отланиш керак эмас, у шу ерда –тинч ёлғиз хонада. Барча муаммоларингиз юрагингизда тўпланган, шу сабабли шунчаки ўзингизни ўрганишингиз керак. аслида қандай инсон эканлигингизни тушуниб етиш зарур. Агар сиз ўз шахсий дунёингизни тушуниб етсангиз, сиз ҳеч нарсадан қўрқмасангиз ҳам бўлади.
4.Сиз ҳақингиздаги бегонанинг фикри фақат фон мусиқасидир
Атрофдагиларнинг баҳосига радирприёмникдан чиқаётган қандайдир қўшиқ сифатида қаранг. «Сен ажойибсан» – трам-пам-пам. «Сен аҳмоқсан» – трам-пам-пам. Агар сизни ўзингиз ҳақингида шахсий фикрингидан кўра атрофдагиларнинг баҳоси кўпроқ безовта қилса, сизда муаммолар бўлади.
5.Ўлим сизга ҳаёт совға қилади
Мен ўлимга тайёрман. Агар инсон ҳох бугун, ҳох эртага ўлиши мумкинлигини тушуниб етса, ҳар бир дақиқанинг қадрлашни ўрганади. У ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси ҳақида ташвиш қилади, агар эртага ўладиган бўлса, ўзининг сўнгги ишларидан уялмайдиган бўлади.
Хуршида Хоним