Skip to main content
Yangiliklar

Диққатни жамланг ва чалғиманг: 3 маслаҳат

By 25.05.2020No Comments

Кун давомида ўнлаб ва ҳатто юзлаб омиллар бизни чалғитади, бу эса битта вазифага эътиборни жамлашга халақит беради. Ҳам ташқи, ҳам ички таъсир қилувчи омиллар мавжуд. Масалан, китоб ўқияпсиз ва маъносини тушунмасдан, битта сатрни 10 марта қайта ўқиётганингизни пайқаб қолдингиз. Бунга сабаб, дейлик, миянгизга оддий фикр келди – «бугун уйда нима қиламан?» Бу ички таъсир қилувчи омилга мисол.

Ташқисига эса ижтимоий тармоқлар, реклама, кўнгилочар сайтлар, қўнғироқлар, хабарлар ва телевидение каби мутлақ чемпион чалғитувчиларни ўз ичига олади. Келинг, эътиборингизни жалб қиладиган иккала манбани қандай тенглаштиришни кўриб чиқамиз.

1) Нима бўлса, барини ўчиринг

Қоидага киритинг – агар сиз аниқ вазифани ҳал қилиш билан банд бўлсангиз, шунчаки барча хабарномаларни ўчириб қўйинг. Аввал ярим соатдан бошланг, сўнгра ушбу «эътибор кўзгуси»ни ўчиришни яна ярим соатга узайтиринг ва ҳоказо. Кўп ўтмай, сиз кун бўйи «дофамин дўстларсиз» нима қилишни ва ҳатто «тоғ»дек ишларни бажариш мумкинлигини тушуниб етасиз.

2) Кўп вазифалилик – бу афсона

Биринчи марта ва балки умуман ёддан чиқарманг – ҳеч ким бир вақтнинг ўзида самарадорликни йўқотмасдан иккита вазифани бажара олмайди. Бу сифат билан мақтанган ҳар қандай киши вазифани қай тарзда тезда бирлаштиришни билади. Шунинг учун – ўзингизга бирор нарсани исботлашга уринманг, фақат бир нарсага эътибор қаратинг ва кейин навбатдагисига ўтинг.

3) Тафаккурингизни машқ қилдиринг

Диққатингизни машқ қилишнинг энг осон усули – бу медитация. Нафас олиш билан медитация қилиб кўринг. Яъни, том маънода – барча эътиборни нафас олишга қаратинг. Ҳар нафас олиш ва чиқаришни овоз ёрдамида бажаринг. Шундай қилиб, онгингизни маълум бир фикрга йўналтира оласиз. Бу медитация. Битта оддий вазифага тўлиқ концентрация демакдир.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/tibiolog/kak-perestat-postoianno-otvlekatsia-3-pravila-kotorye-pomogut-derjat-fokus-vo-vremia-raboty-5e989645a9fecf0f56194084