Skip to main content
Yangiliklar

Даниялик ота-оналардан бахтиёр бола тарбиялашнинг 5 сири

By 21.05.2020No Comments

Фарзандини бахтли кўриш ота-оналар учун энг яхши туҳфадир. Дания бахтиёр болаларни тарбиялашда яхши натижага эришган ва бунинг ўзига хос сабаби бор, чунки 45 йил давомида данияликлар энг бахтли миллат деб ҳисоблаб келинган. Келинг, кўриб чиқайлик: бунинг сири нимада?

1. Салом, болакай!
Данияда гўдакнинг туғилиши уйда ўтириш ва дўстларни унутиш учун сабаб бўлолмайди. Aксинча, данияликлар туғилганидан деярли дарҳол болаларини «чақолоқ кўрди»га олиб боришади.

2. Ўсиш ажойиб!
Данияда «сўрғич дарахтлари» бор, бу биз учун жуда ғалати ҳодиса. Бу дарахт шохларига сўрғичлар, елим идишлар ва бола билан боғлиқ бошқа атрибутлар осилади. Ўсиб улғайган чақалоқ бу дарахт олдига келади, ўзининг «болалик рамзи»ни қолдиради ва у ўсаётганини ҳис қилади.

3. Туйғуларни ўрганиш
Дания мактабларида эмпатияни, яъни хайрихоҳлик ва ҳамдардлик қобилиятини ривожлантириш бўйича мажбурий дарслар мавжуд. Дарсларда болаларга ҳис-туйғулар акс этган расмлар кўрсатилади, уларга кўра, болалар бу ёки бошқа персонаж ёрдамида ҳис-туйғуларни қандай енгишни ўрганишади.

4. Хюгге – Дания қулайлиги
Хюгге – данияча «қулайлик». Данияликлар учун уйдаги фаровонлик бахтнинг энг муҳим элементидир. Уйда шинамлик яратиш жуда осон бўлса, психологик қулай муҳитда ишлашга арзийди. Уйга киришдан олдин, данияликлар барча муаммоларини унутиб, болалар билан вақт ўтказишга ҳаракат қилишади.

5. Уй иши. «Йўқ!»
Дания мактабларида ўқув жараёни бола мактаб остонасидан ўтиб, уйига қайтганидан кейин тугайди. Уйда болалар уй вазифаларини бажармайдилар, чунки бу мактаб ва ўқитувчилар муаммоси. Бўш вақтида ота-оналар бошқа маърифий ишлар билан шуғулланишади – музей ва театрларга боришади ва ҳк. Бундан ташқари, ота-оналар болаларни оптимистик бўлишга ўргатишади.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/id/5cd69cdea682f400afb9e82e/pochemu-datskie-deti-absoliutno-schastlivy-5-sekretov-vospitaniia-5e9fe5ea1ea568533df0f698