Skip to main content
Yangiliklar

Буюкларнинг ҳикмати: Nike асосчиси Фил Найтдан энг яхши иқтибослар

By 22.05.2020No Comments

Бугун Nike брендини бутун дунё билади. Миллионлаб спортчилар ушбу компания маҳсулотини танлашади ва барча мамлакатлардаги харидорлар ўз қаҳрамонларидан ўрнак олиб, Nikeни танлайдилар, бренднинг қадриятлари – мукаммалликка интилишади ва ундан воз кечишмайди.

Фил Найт ушбу компанияни AҚШда ХХ асрнинг ўрталарида асос солган. Энциклопедиялар ва облигациялар сотувидан фаолиятини бошлаб, узоқ ривожланиш йўлини босиб ўтгач, унда япон спорт пойафзалига қизиқиш пайдо бўлади, унинг асосида ўз прототипини яратди.

Бунга сабаб, жаноб Найт бутун умр югуриш ишқибози бўлганидадир.

Бугун ушбу машҳур тадбиркор шахсияти ва унинг энг ёрқин иқтибослари билан танишишни таклиф қиламиз:

• «Мен бу шунчаки маҳсулот сотиш эмаслигини англадим. Aгар ҳар бир киши кунига бир неча мил юрса, дунё яхшиланиб кетишига ишонардим. Бу кроссовкалар югуриш учун кўпроқ мос келишини ҳис қилдим. Мақсадимни англаган одамлар, ундан бир бўлакка эга бўлишни хоҳлашди».

• «Муваффақиятга эришиш учун сабаб бўладиган бўшлиқни топишингиз керак. Ўз ишингизга мутлақо иштиёқманд бўлишингиз керак, чунки олдинда жуда кўп мураккаб лаҳзалар бўлади».

• «Aгар ҳавас қилган нарсангизга эргашсангиз, чарчоқни енгиш осон бўлади, муваффақиятсизлик мотивация беради, омад эса ҳеч нарсага тенг келмайдиган ҳиссиётларга етаклайди».

• «Фикрингиз, севимли машғулотингиз ақлсизликдек туюлиши мумкин ва бу жуда ажойиб, чунки бутун дунё аҳмоқона ғояларга таянади. Aсосийси, ишингизга шубҳа билан қаровчиларга ўзларига ишониб қолишига йўл қўймаслик керак».

• «Қўрқоқлар ҳеч қачон бундай ишни бошламайди ва кучсизлар йўлда ўлиб қолишади. Охирида биз қоламиз, хонимлар ва жаноблар! Aгар бирор нарсага эришмоқчи бўлсангиз, шубҳалар, имкониятлар чегараси, оғриқ ва ўтмиш ҳақида унутишингиз керак».
• “Баъзан [ғоядан] воз кечишга тўғри келади. Баъзида ҳаракатдан кечиш лозим бўлса, баъзида бошқа нарсани синаб кўриш зарур бўлади, бу жуда яхши. Воз кечиш тўхташ дегани эмас».

• «Бренд – бу мижозлар учун ўзига хос хусусиятга эга нарса, компания йиллар давомида истеъмолчилар оммаси тўпланмагунча аниқ ва равшан баён этилган хабарларни яратади».

• «Брендингизни қанча одам ёмон кўриши муҳим эмас, чунки уни севувчилар етарли».

 

olympic.uz