Skip to main content
Yangiliklar

Бу кун тарихда. 9 йил олдин Акмал Эргашев Жаҳон чемпионатида кумуш медаль олганди

By 01.05.2020No Comments

2011 йилнинг 1 май куни Жанубий Кореянинг Кёнджу шаҳрида таэквондо бўйича Жаҳон чемпиони бўлиб ўтганди.

Бу мусобақа ўзбекистонлик Акмал Эргашев учун муваффақиятли ўтганди.

+87кг вазн тоифасида ҳамюртимиз дастлаб мисрлик Карим Алаани 13:1 ҳисобида мағлуб этган. Сўнгра финляндиялик Теему Хеино 5:4 ҳисобида таслим қилинган.

Чорак финалда Эргашев хитойлик Лиу Сиаобога қарши даянга чиққан ва 8:5 ҳисобида ғалабага эришган.

Ярим финалда ўзбекистонлик таэквондочи кипрлик Андреас Стилианоуни мағлуб этган ва финалга чиққанди – 10:4.

Финалда ҳамюртимиз кореялик Жо Чол Хога имкониятни бой бериб қўяди ва кумуш медалига эга чиқади.