Skip to main content
Yangiliklar

Боланинг меҳрини қандай қозониш керак?

By 25.05.2020No Comments

Аксарият ота-оналар, фарзандлари кичик бўлса ҳам ўз ҳурматини сақлаб қолишга қодир, аммо қандай қилиб таҳдид ва куч ишлатмасдан ҳақиқий меҳр қозониш мумкин?

  1. Ота-онангизни ҳурмат қилинг

Ўз мисолингизда ҳурмат нимани англатишини кўрсатинг. Ота-онангизни ҳурмат қилинг, баланд оҳангда мурожаат қилманг. Бола катталар одатларини тез қабул қилади.

  1. Ўзингизни эркин ҳис қилинг

Баъзи ота-оналар кичкинтойи талабларини рад этишдан қўрқишади ва улар шу тарзда меҳр қозониш мумкин, деб ишонишади. Aммо қаерда «ҳа» ва қаерда қатъий «йўқ» дейишни ҳам билиш керак. Aкс ҳолда, келажакда болангизнинг доимий манипуляцияси босими остида қолиш хавфи туғилади.

  1. Ўз устингизда ишланг

Деярли ҳар ҳафтада ўқитувчи ва психологлар бола тарбияси учун янги усуллар ишлаб чиқишади, ўз маслаҳатларини беришади. Эҳтимол, буларнинг баъзилари болангизга нисбатан самарали бўлиши мумкин. Ишонинг, фарзандингиз ўзи бажарган ишни қадрлайди.

  1. Камроқ насиҳатлар

Ҳеч ким ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақидаги узундан узоқ ўгитларни эшитишни ёқтирмайди. Ўз намунангиз билан, масалан, кекса қўшни учун озиқ-овқат дўконига бориб келишда ўзингиз билан болани олиб кетинг ёки бувижонисининг уйини йиғиштириш ишларида ёрдам бериш ҳақида намуна кўрсатинг.

  1. Ҳеч ким қоидаларни бекор қилмаган

Болани тўғри тарбиялаш учун тегишли тартиб-интизом талаб этилади. Фарзандингиз билан кун тартиби тузинг, уй қоидаларини ёзинг ва уларга риоя қилинг. Ҳа, оила аъзолари бунга амал қилиши керак, шунда қоидаларингиз адолатли эканлигини кўрсата оласиз. Бундан ташқари, ота-оналарнинг ўзи интизомга риоя қилиши бола олдида обрўси сезиларли даражада ошишини таъминлайди.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/mylilbaby/sovety-roditeliam-kak-zavoevat-uvajenie-rebenka-5e5f3722227f403871e81748