Skip to main content
Yangiliklar

Болани қандай қилиб жисмоний ва соғлом улғайтириш керак?

By 16.05.2020No Comments

Ҳар бир ота-она ҳаётида камида бир марта шу саволни беради. Aммо яна бир бор шу савол пайдо бўлди – қайси ёшдан спорт билан шуғулланиш керак?

Бундай ҳолларда интуициянгизга ишонишнинг ҳожати йўқ, бунда педиатрлар фикрини тинглаган яхшироқдир. Масалан, доктор Е.О. Комаровскийни.

Сиз айрим болалар фаол, чаққон ва тез зеҳнли. Бошқалари эса аксинча, сусткаш, инжиқ ва атрофдаги дунёни қизиқтирмаслигини пайқайсизми? Улар ота-оналари билан қандай вақт ўтказишини кўриб чиқинг. Дарҳақиқат, кўплаб катталар ўз боласини манежда қолдириб, ўз ишлари билан машғул бўлишади. Aлбатта, бирмунча вақтдан сўнг, бола худди шу ўйинлар ва ўйинчоқлардан безор бўлади, аммо панжара ортидан чиқолмайди. Баъзи болаларининг тақдирига бефарқ бўлмаган ота-оналар бирор нарса шикастланишидан ёки бузилишидан қўрқмай, болага полда «эркин сузиш»га рухсат беришади.

Доктор Комаровский болаларни ривожоантиришда қуйидаги усуллардан фойдаланишни маслаҳат беради:
• Фарзандингиз билан туғилганданоқ шуғулланинг. Турли ўйинчоқлар бериб, унинг жажжи маҳоратини ривожлантиринг. Албатта массаж қилинг.
• Aгар фарзандингиз дўстларингиз фарзандидан фарқли ўлароқ, тили чиқмаган ёки гапира бошламаган бўлса, тушкунликка тушманг ва болани буни зўрлик билан бажаришга мажбурламанг. Уларнинг ҳар бири ўз ривожланиш вақтига эга.
• Табиий ҳаракатни рағбатлантириш. Мисол учун, агар бола сизни кутиб олиш учун югурган, ўйинчоққа эмаклаётган ёки ҳатто унга интилган бўлса, рағбатлантиришни унутманг.
• Кўчада тоғчалар, зинапоялар, велосипедда сайр, скутер ва бошқалар билан жисмоний машқларни бажариш учун болангиз ёнида мунтазам юринг. Aгар унда спорт анжомлари бўлмаса, сотиб олишга ҳаракат қилинг.
• Фарзандингизга ўрнак бўлинг. Сизни жуда кучли ва бақувват кўргандан сўнг, бола худди шундай бўлишни хоҳлайди.

 

olympic.uz