Skip to main content
Yangiliklar

Қарор қабул қилишни ўрганишнинг 6 усули

By 15.05.2020No Comments

Баъзан сиз учун қарор қабул қилиш узоқ ва оғриқли жараёнга айланиб қолганми? Уундай бўлса, сизга қарор қабул қилишда ёрдам берадиган 7 усулни таклиф этамиз.

1. Перфекционизмдан воз кечинг

Шуниси ажабланарлики, перфекционизм ва қатъиятлилик кўпинча бир-бирига боғлиқ. Перфекционистлар, қоидага кўра, идеалларга интилгани сабабли тезкор танлов қилишига халақит қиладилар. Кўпинча бу кечикишларга олиб келади. Шунинг учун ҳозирги пайтда эришиб бўладиганини танланг.

2. Эрталаб барча қарорларни қабул қилинг

«Эрталаб оқшомдан ҳам аъло» деган мақолни ёдингизда сақланг. Халқ донолиги муҳим қарорларни энг яхши вақтда қабул қилиш имконини тасвирлайди. Эрталаб одам ўз танловини анча секинроқ қилишига қарамай, кейинчалик унинг қарори, масалан, кечқурун қабул қилишдан кўра тўғрироқ бўлади.

3. Қарорни бошқа биров қабул қилсин

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, баъзида кичик муаммоларни ҳал қилишни бошқага топшириш яхшироқдир. Aлбатта, муҳим масалаларни ўзингиз ҳал қилинг.

4. Танлашни одатга айлантиринг

Ўзингиз учун танлов қилишга одатланинг, масалан, овқатланиш, кийим-кечак, кунлик тартибни танланг ва кейин қарорингизга риоя қилинг.

5. Тасодифий генератордан фойдаланинг

Aгар ҳали ҳам танлов қилишда қийналаётган бўлсангиз, ошиқдан фойдаланишга ҳаракат қилинг ёки шунчаки танга ташлаб юборинг.

6. 90% қоидадан фойдаланинг

Aслида, тасодифий танловдан фойдаланиш кичик масалалар учун кўпроқ мос келади. Масалан, қандай галстук танлаш ёки нонуштага нима ейиш керак каби. Бироқ, мураккаб қарорлар учун 90% қоидадан фойдаланинг.

Ушбу усулнинг моҳияти шундаки, ҳар бир ечим учун барча ижобий ва салбий томонларини беришингиз керак. Сўнгра 0 дан 100 гача бўлган шкала бўйича ҳамма нарсани баҳоланг. Aгар танлов 90 баллдан кам балл тўпласа, уни рад этинг. Бу ерда одатий ақл-идрок ишлай бошлайди. Aгар қарорингизга аниқ «ҳа» жавоби бўлмаса, унда умуман рад қилганингиз маъқул.

Манба: https://lifehacker.ru/pravilnyj-vybor/