Skip to main content
Yangiliklar

Alibaba масофавий иш тажрибаси билан жамоа унумдорлигини оширинг

By 09.05.2020No Comments

AliBaba Group 1999 йилда ташкил топган дунёдаги энг йирик корпорациялардан бири. Ҳали жуда ёш, аммо жуда истиқболли ва тез ривожланаётган компанияга 2002 йилда атипик пневмония вируси бевосита таъсир кўрсатди. Шу муносабат билан компания раҳбари ва асосчиси Жек Ма Хитой офисининг 400 дан ортиқ ходимини карантинга ўтказди. Бундай жиддий омилларга қарамай, синовли давр компания ўсишига таъсир қилмади. Унинг жадал ривожланиши тобора кучайиб борди. Ўша йилнинг ўзида компаниянинг янги тузилмалари пайдо бўлди. Taobao каби уйга етказиб бериш хизмати фаолият бошлади. Бугунги кунда Хитойда энг кўп ташриф буюриладиган бешинчи портал ҳисобланади. 2002 йилги карантин пайтида компаниянинг тўплаган тажрибаси ва ҳозирги карантин режимида масофадан ишлаш бўйича кўплаб муҳим сабоқларни олиш имконини беради. Қуйида улардан баъзи мисоллар келтирилган.

  1. Масофадан туриб ишлашнинг жиддий хавфларидан бири бу жамоанинг потенциал бўлиниши бўлиши мумкин. «Тирсак ҳисси», ўзаро тушуниш ва энг муҳими, жамоавий руҳ уйғун ва самарали ишнинг ажралмас қисмидир. «Alibaba»да ушбу мураккабликнинг ечими онлайн тадбирларни ўтказиш эди. Компания муаммога мослашувчан тарзда ёндошди. Бир қатор синов ва тажрибалардан сўнг, ходимлар учун уларнинг қизиқишлари асосида турли хил онлайн тадбирлар ишлаб чиқилган. Одамлар ўзлари ҳамкасблари билан интернетда вақт ўтказиш учун қизиқарли вариантни танлашлари мумкин эди. Масалан, онлайн йога ёки рақс. Коллектив медитация. Челленжлар ва мусобақалар.

 

  1. Масофавий ишнинг яна бир муҳим жиҳати – бу ҳар бир мутахассиснинг индивидуал психологик ва аосийси, жисмоний ҳолати. Масофавий форматга ўтиш ҳар бир ходимнинг ишида янги қийинчиликлар пайдо бўлишини англатади. Шунингдек, жисмоний омиллар ҳам бор. Унда уйдан ишлаётганда жадвални тузишда қийинчиликлар, уй мебелининг ноқулай эргономикаси, иш учун зарур жиҳозлар йўқлиги ёки етишмаслиги.

 

Alibaba вазият ёмонлашишини кутмади ва ходимлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлишди. Янгиликлардан бири бу health check-in тизимини жорий этиш эди. Иш куни ходимлар фаровонлиги ва ҳолатини текшириш билан бошланди. Ҳар бир мутахассис махсус сўровномада қатнашди. Унда у ўзининг фаровонлиги ва кайфияти, потенциал ташрифлари, техник жиҳатлари ва уларнинг муаммоларига ечим топиш кўзда тутилган эди. Барча маълумотлар маъмурий ишлар бўйича, ITни қўллаб-қувватлаш мутахассислари ва HR ходимларини ўз ичига олган махсус тезкор штабга топширилди. Компания ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келганини қилди. Одамларга зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар етказиб берилиб, психологик ёрдам кўрсатилди.

 

  1. «Юмшоқ» деб аталмиш иш жараёнларини назорат қилиш тизимини жорий қилиш компаниянинг яна бир ҳаракати бўлди. Қарор турли менежмент амалиётларининг бир қатор тестларидан сўнг амалга оширилди. Трекинг фаоллигини батафсил кузатиш воситалари, майда-чуйда жадваллардан тортиб, «осон» корпоратив қўнғироқларгача.

«Юмшоқ» бошқарув ғояси ҳар куни эрталаб қисқа видеоконференциялар ўтказиш ва кун натижалари тўғрисида қисқача ҳисобот бериш эди. Баъзи хабарлар оммага тақдим этилди. Барча одимлардан мақсад ходимларга иш жараёнини осонроқ кузатиш, бажарилган ишларни муҳокама қилиш, шахсий ва жамоавий ютуқларни белгилашга ёрдам бериш истаги кўзланган эди. Буларнинг бари ходимларнинг иш жараёнига кераксиз аралашувисиз кечди.

 

  1. Очиқлик – муваффақиятли замонавий компанияларнинг ўзига хос хусусияти. Атипик пневмония вируси эпидемияси пайтида Alibaba ижобий маълумот алмашиш, ходимлар ва раҳбарият ўртасида тўғридан-тўғри ва адолатли суҳбатлар одамларнинг мотивациясига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади. Вазиятни тушуниш ва бошқарув ҳаракатларининг режаларини кўриш ходимларга ташвишлардан халос бўлишга ва жамоавий қўрқув хавфини камайтиришга ёрдам беради.

 

  1. Alibaba компаниясининг жуда қизиқарли тажрибаси шундан иборатки, масофавий форматда ишлаган вақтдан кейин офисга қайтиш ходимлар учун масофавийга ўтишда бўлгани каби қийинлашади. “Реабилитация” жараёнини юмшатиш учун ишчилар куннинг иккинчи ярмида ишга таклиф этилдилар. Бу мутахассисларга офисда янада хотиржам ишга қайтиш кўникмасини шакллантирди.

 

Манба: https://www.vedomosti.ru/career/blogs/2020/04/28/829167-uroki-alibaba