Skip to main content
Yangiliklar

Абдулманап Нурмагомедовнинг юраги операция қилинди

By 14.05.2020No Comments

Хабиб Нурмагомедовнинг 57 ёшли отаси Абдулманап Нурмагомедов юрагидан операция қилинди.

Бу ҳақида Абдулманапнинг дўсти, шарҳловчи Рамазан Рабаданов хабар берди. Аввалроқ Хабибнинг отаси мияга қон қуйилиши натижасида кома ҳолатига тушиб қолгани айтилганди.

“Кеча Абдулманапнинг юраги операция қилинди. Ўтган йилнинг ёзида у юраги бироз заиф бўлгани учун Германияда даволанган эди. Шамоллаш юракка ҳам таъсир қилган кўринади. Унинг жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолати ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ”, – деди Рабаданов.

olamsport.com