Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус мамлакат расмийларини вирусни одамдан одамга юқишини, янги инфекцияларни чет элдан кириб келишини назорат қилган ҳолда аста-секин чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди.
У бу ҳақда ташкилот қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Вирус тарқалишини бошқариш касалликни тест орқали текшириш ва беморларни изоляция қилиш билан амалга оширилиши керак. Тиббий муассасаларда оммавий инфекция хавфини минималлаштириш, тез-тез бориладиган жамоат жойларида (иш, мактаб ва ҳ.к.) профилактика чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.
“Вирус секинлашишдан кўра тезроқ тарқалмоқда. Шу сабабли, чекловчи чораларни аста-секин олиб ташлаш ва бу жараённи назорат қилиш керак. Иккаласи бир вақтда бўлиши керак эмас», – дея огоҳлантирган Гебрейесус.
Шу билан бирга, 10 апрель куни Тедрос Адханом Гебрейесус, агар чекловлар жуда тез олиб ташланса, хавф тикланиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Батафсил РБКнинг ушбу манзилида:
https://www.rbc.ru/society/14/04/2020/5e9524169a7947f5ff1accfb?from=from_main
olympic.uz