Skip to main content
Yangiliklar

Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Муҳаммадамин Алиев карантин вақтида машғулотларни давом эттирмоқда

By 10.04.2020No Comments

2019 йил Тошкентда ўтган кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида -33 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Муҳаммадамин Алиев бронза медалига эга чиққан эди.

Муҳаммадамин 2006 йил 23 март куни Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Таэквондо спорт тури билан 4 ёшида шуғулланишни бошлаган. Биринчи мураббийи Собир Назаралиев. Ўзбекистон чемпиони, йили 2019 йилнинг февраль ойида “Фужайра опен” халқаро мусобақаси ғолибига айланган, ўша йил август ойида Кадетлар ўртасидаги IV Жаҳон чемпионати бронза медали соҳибига айланган. Севимли зарба услуби ан-чаги. Таэквондодан ташқари сузиш спорт турига қизиқади. Хоббиси спорт билан шуғулланиш.

 

Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати