2019 йилнинг 7-10 август кунлари Тошкент шаҳрида таэквондочи кадетлар ўртасидаги IV Жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. Унда ўзбек таэквондоси тарихида янги саҳифа очилганди.
-41 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зафарбек Каримов финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда эронлик Амирҳуссайин Наврўзини катта устунлик билан муддатдан аввал мағлуб этди. Эътиборлиси Осиёда ўз ўрнига эга бўлган эронлик таэквондочиларнинг яқин орада муддатдан аввал ютқазиши деярли учрамаган эди. Бу кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган дастлабки олтин медаль бўлиб тарихдан жой олди.
Кадетларимиз олдинги учта Жаҳон чемпионатида жами 7та бронза медалини қўлга киритишганди. Тошкентдаги мусобақада яна бир ҳамюртимиз Муҳаммадамин Алиев бронза медалига эга чиққан эди.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати