Skip to main content
Yangiliklar

ВИДЕО. Келинг ёдга оламиз. Тошкентдаги флэшмоб қандай бўлганди?

By 11.04.2020No Comments

2019 йил 8 август куни Тошкентда таэквондо бўйича йирик флэшмоб ташкил этилди. Бутунжаҳон такэвондо федерацияси президенти бундай юқори сифатли тадбир дунё таэквондоси тарихида илк маротаба ўтказилганини ва у Ўзбекистонда бўлганини айтди.

Пойтахтимизда таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақани шу ернинг ўзидан томоша қилиш учун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чойнинг Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ушбу мусобақа доирасида яна бир аҳамиятли тадбирга қўл урди. Бугун пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” майдонида, аввало, соғлом турмиш тарзини, шунингдек, таэквондони тарғиб қилиш йўлида катта флэшмоб ташкил этилди. Унда ушбу спорт турида катта ютуқларга эришган ҳамюртларимиз, юзлаб маҳаллий ва Жанубий Кореядан келган ёш таэквондочилар ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Флэшмобда жами 2019 нафар иштирокчи қатнашди.

Ушбу тадбирни жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чой ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борди. Мартабали меҳмонга Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбари Шерзод Тошматов ҳамроҳлик қилишди.

Тадбирда меҳмонларга таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати учун тайёрланган махсус ролик намойиш этилди. Шундан сўнг ўтган ой юртимизда катта тантана остида ўтган “Олимпия куни”га бағишлаб тайёрланган ролик намойиш этилди. Табиийки, бундай катта масштабдаги спорт тадбири Чунгвон Чойни ҳам таъсирлантирмай қолмади.

Флэшмоб давомида Чунгвон Чой 13 нафар ёш ўзбекистонлик таэквондочига исмли белбоғларни топширди.

Таъкидлаш жоиз, бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларимизда спортга бўлган меҳрнинг уйғониши, уларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун катта туртки бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати