Сурхондарё вилояти юртимизнинг чекка ҳудуларидан бири ҳисобланади ва ушбу вилоят Таэквондо WT федерацияси 140п-сон билан 15.03.2015 йилда қайта рўйхатдан ўтган.
Вилоят Таэквондо WT федерацияси ижрочи директори Абдужаббор Ботиров. Бош мураббий Шавкат Назаров.
Сурхондарё вилоятида тажрибали ва маҳоратли 18 нафар ҳакамлар бўлиб улардан 4 нафари Халқаро ва Республика миқёсидаги мусобақаларда бевосита ҳакамлик қилади. Вилоятнинг шаҳар,туманларида жами 32 нафар мураббийлар фаолият олиб боради ва улар орасидан 1,2,3-дан соҳиблари кўпчиликни ташкил этади.
Бугунги кунга келиб Сурхондарёда 1500 нафарга яқин спортчилар таэквондо билан шуғулланиб келишади булардан 357 нафари аёллар ташкил этса, 610 нафари боллар, 306 нафари Кадетлар, 284 нафар ўсмирлар, 46 нафари 17 ёшдан юқори бўлган спортчилардир. Мамлакат терма жамоасига муносиб номзодларни тарбиялаб бериш бўйича вилоят федерацияси Мамлакатимизда етакчилар қаторида бормоқда.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати