Наманган вилояти таэквондо WT федерацияси № 45 б-сон билан 19.02.2015 йилда қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.
Федерация ижрочи директори – Нозимов Холмурод Қобилбаевич. Вилоятда жами 25 нафар ҳакамлар фаолият олиб боришади шулардан шундан 6 нафари Республика миқиёсидаги мусобақаларда бевосита иштирок этишади.
Вилоятда мураббийлар сони ҳам 25 нафарни ташкил этади, шундан 23 нафари 1-ДАН, 1 нафари 3-ДАН, 1 нафари 4-ДАН соҳиби ҳисобланади. Бунугни кунга келиб ушбу вилоятда жами 1105 нафар шундан 200 нафари аёллар, 500 нафари боллар, 300 нафар кадетлар, 200 нафар ўсмирлар шунингдек 105 нафари 16 ёшдан юқори ёшдаги спортчилар таэквондонинг сир-асрорларини ўрганиб келишмоқда.
Вилоят спортчиларининг кўпчилиги мамлакат терма жамоасига даъвогарлар рўйхатидан жой олган.