Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ходимлари билан онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди

By 11.04.2020No Comments

Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда карантин қоидалари амал қилмоқда. Ушбу қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясининг барча бўлимлари ўз фаолиятини масофадан туриб давом эттиришмоқда.

Мутахассислар уй шароитида раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар бўйича иш олиб боришаётган бўлса, таэквондочилар уйда онлайн тарзда машғулотларни давом эттиришмоқда. Шунингдек, онлайн видеомулоқот орқали амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиняпти.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси барча ҳамюртларимизни карантин қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Уйда қолинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг!

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати