Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими ҳақида

By 21.04.2020No Comments

Ўзбекистон Таэквондо WTF Ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими Адлия бошқармасининг 22.01.2010й 339-сонли рўйхат рақами билан қайта рўйхатдан ўтган.

Ижрочи директор: Умматқул Жўраев.

Бош мураббий: Абдурахмон Жумабоев.

Вилоятда жами 20 нафар ҳакамлар фаолият олиб боради. Шулардан 6 нафари Республика миқиёсидаги мутахассилар бўлиб улар Мамлакат ва Халқаро турнирларда бевосита ҳакамлик қилади.

Вилоятда 69 нафар мураббийлар спортчиларга таэквондонинг сир-асрорларини ўргатиб келади. Шулардан 1 нафари 3-дан,1 нафари 2-дан ҳамда 67 нафари 1-дан ҳисобланади. Шунингдек уларнинг 5 нафари олий тоифали мураббийлар сирасига киради.

Вилоятда бугунги кунга келиб жами 2530 нафар спортчилар шуғулланиб келишмоқда. Шундан 550 нафари аёллар, 1450 нафари боллар, 550 нафари Кадетлар, 320 нафар Ўсмирлар, 210 нафари 17 ёшдан юқори бўлган спортчилар.