Карантин кунлари ўзбекистонлик спортчилар ижтимоий фаоллиги билан кўплаб соҳа вакиллари қаторида яққол ажралиб туришибди. Уларнинг бундай фаоллиги халқаро ташкилотлар эътиборидан четда тургани йўқ. Осиё Олимпия Кенгаши ўзининг расмий сайтида спортчиларимизнинг карантин кунларида уй шароитида машғулотларни олиб боришаётгани ҳақида мақола чоп этди.
Ушбу мақолада, шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг ўзбекистонлик спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётгани, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига давлат даражасида эътибор қаратилаётгани ҳақида ижобий фикрларни учратишимиз мумкин.
Батафсил ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг
olympic.uz