Skip to main content
Yangiliklar

Қуёш бўлмаса, унда нима?

By 27.04.2020No Comments

Изоляция даври – витаминлар билан иммунитетингизни мустаҳкамлаш устида ишлаш учун ажойиб имконият. Бироқ, улардан баъзиларининг танамизга таъсири XXI асрда кескин ўзгариб кетди, лекин стереотиплар ўша-ўша. Масалан, олимларнинг фикри бошқача бўлса-да, кўпчилик ҳали ҳам C витаминини энг муҳим деб ҳисоблайди. 2015-2017 йиллар статистикасига кўра, С витамини етишмаслиги дунё аҳолисининг атиги 1 фоизида кузатилган. Шунингдек, биз кўпроқ С витамини мавжудлигига ишонган ҳолда, цитрус меваларини фаол равишда истеъмол қилишни давом эттирмоқдамиз. Aслида, лимон ҳам аскорбин кислотаси миқдори бўйича 21-ўринда.

Шундай экан, танамиз ҳақиқатан ҳам карантин даврида қайси витаминга муҳтож ва бизда қандай витамин етишмаяпти?

Бугунги кунда биринчи навбатда D витамини етишмаслиги мавжуд. Бунинг сабаби янги сабзавот ва мевалардан ташқари, ўз ичига қамраб олган витаминларни йил бўйи истеъмол қила олмаймиз. Масалан, D витаминининг энг бой манбаи бўлган балиқнинг истеъмоли ачинарли ҳолатда.

Шунингдек, D витамини тананинг барча тизимларининг ишлаши учун жавобгардир ва унинг шакли 38 та орган ва тўқималарда мавжуд. Шунинг учун уни танада етарли миқдорда мавжуд бўлиши жуда зарур. D витамини иммунорегуляцион таъсирга эга, бу сизга вирусларга қарши курашиш ва соғлом ҳолатни сақлашга имкон беради.

D витаминининг иккинчи муҳим манбаи қуёш нури. Изоляцияда биз уни етарли миқдорда ололмаймиз, чунки уйда кўп вақт сарфлаймиз.

Яна бир манба балиқ ёғи. Бу кўпчиликка маълум бўлмаса ҳам, D витамини мавжудлиги бўйича рекорд кўрсаткичда ва уни қабул қилиш соғлом амалиёт ҳисобланади. Бундан ташқари, балиқ ёғида иштаҳани очишга ва стресс даражасини пасайтиришга ёрдам берадиган «омега-3» кислоталари мавжуд.

Уйда иммунитетни мустаҳкамлаш учун нима қилиш керак?

Ўз диетангизни қайта кўриб чиқинг – балиқ, тухум, сут маҳсулотлари каби D витаминига бой овқатлар истеъмол қилинг. Aсосийси, D витамини талаб қилинадиган суткалик доза – 15 микрограмга иложи борича яқинроқ бўлиши даркор.

Манба: https://aif.ru/

olympic.uz