Skip to main content
Yangiliklar

Уйда қолинг, латифа айтинг! Таэквондочилар давом этишмоқда

By 08.04.2020No Comments

Карантин вақтида зерикиб қолмаслигингиз учун Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси юртимиздаги барча таэквондочилар учун янги лойиҳада иштирок этишни таклиф этади. Спортчилар уй шароитидаги жисмоний машғулотлардан бўш вақтда спортга оид латифалар айтиб юборишлари лозим.

Бу танлов карантин вақтида кайфиятни кўтаришга хизмат қилади. Энг яхши латифа айтган уч нафар таэквондочи карантин тугаганидан сўнг ассоциация томонидан махсус совға билан тақдирланади.

Дастлабки латифа эгалари Светлана Осипова ҳамда Жасурбек Жайсунов бўлган эдилар. Бугунги латифа айтиш навбати Нигора Турсунқулова ва Сардор Тоировга етиб келди.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!