Skip to main content
Yangiliklar

#уйдақол! # ҳаётгақўшил! челленжида фаол қатнашинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

By 06.04.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида “6 апрель – Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни” муносабати билан юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб этиш мақсадида ўзига хос саломатлик акциясини эълон қилади.

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида қатнашиш орқали сиз нафақат ўз саломатлигингизни мустаҳкамлайсиз, балки бу орқали қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Бунинг учун сиз:

1) карантинда уйда қолиб оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машқларини бажаринг ҳамда уни видеога олган ҳолда ўзингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз (Facebook, Instagram)га жойланг;

2) Ушбу видеони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (facebook.com/www.sport.uz, instagram.com/minsportuz)га улашинг.

Видеороликларни баҳолашда:

тақдим этилган видеороликда танлов иштирокчиси ёки унинг оила аъзолари уй шароитида спорт билан шуғулланиш жараёни акс этганлиги;
уйда спорт билан шуғулланиш жараёнига креатив ёндашуви;
видеороликнинг сифати;
иштирокчи(лар)нинг уйда қолиб спорт билан шуғулланишга даъват этган (чақириқ) бўлиши;
видеороликлар 3 дақиқадан ошмаслигига эътибор қаратилади.
Челленж жорий йилнинг 6-26 апрель кунлари оралиғида ўтказилади. Ҳар тўртинчи кунда челленжнинг уч кунлик ғолиблари аниқланиб, тақдирлаб борилади.

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ва совғаларни қўлга киритинг.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати