Skip to main content
Yangiliklar

Уйда ишлаётганда ақлдан озмаслик учун китоб ўқинг!

By 24.04.2020No Comments

Aлан Курц – бруклинлик рассом ва ёзувчи. Унинг «Кунига 1 саҳифа» биринчи китоби шу заҳотиёқ дунё бестселлерига айланган ва 15 тилга таржима қилинди. У New York Times, Pepsi, Adobe, Tumblr, Urban Outfitters ва Бруклин жамоат кутубхонаси каби гигантлар билан ҳамкорлик қилади. Aлан кўп қиррали ижодкор бўлиб, бу унинг ишига таъсир этмайди. Ёзувчининг барча асарлари жуда оптимистик ва ижодкор одамлар учун мўлжалланган. Улар учун у кундалик ишларни безашга мўлжалланган махсус кундаликларни чизади. Ўз ишларини мустақил ташкил этиш бўйича блоггерлар, дизайнерлар, копирайтерлар ва бошқа ижодий касб вакилларига маслаҳат беради.

Бугун унинг энг машҳур китобларидан бири – «Уйда ишлаётганда ақлдан озмаслик учун нима қилиш керак? Ижодкорлар учун яна 103 та маслаҳат» китоби ҳақида суҳбатлашамиз.

Безалган саҳифалар, қўлда ёзилган шрифтлар ва муаллифнинг ўзига хос ҳазиллари билан нашр этилган китоб бир томондан самарали ишлашга илҳом, бошқа томондан дам олишга имкон беради. Китоб қайсидир маънода кўп вақтини масофада ишлаб ўтказадиганлар ҳаёти учун қўлланма. Шуни таъкидлаш керакки, Курц ҳақиқатдан ҳам ақлли тавсияларни тўплайди. Бу сизнинг фрилансингизни иложи борича самарали қилади.

Масалан, у сизга «ўзгартирувчи»ни ўйлаб кўришингизни маслаҳат беради. Бу сизни иш жараёнини бошлаш учун ўрнатадиган ҳар қандай оддий ҳаракат. Сиз ритуални қанчалик тез-тез такрорласангиз, ҳар сафар кейинги «ишга» киришингиз осонлашади.

Яна бир маслаҳат – бу алоҳида иш жойини жиҳозлаш ва ҳеч қандай ҳолатда тўшакни танламаслик. Кўпгина фрилансерлар ўзларини пижамада ишлашдан завқланишини рад эта олмайдилар.

Фрилансерлар учун тўлиқ қўлланма, ижодкор бефарқлик ва ўзига ишончни йўқота бошлаганда, «Мувозанатни қидиринг» ёки «Ўзингиз бўлинг» каби илҳомлантирувчи маслаҳатлардан иборат бўлим катта ёрдам беради.

Шундай қилиб, агар офисдан ташқарида иш кунлари учун тизимлилик ва илҳомга эга бўлмасангиз, ушбу қизиқарли ва ўқилиши осон бўлган китобни мутолаа қилинг.

Сиз китобни ушбу ҳаволадан юклаб олишингиз мумкин: https://readrate.com/rus/books/kak-ne-soyti-s-uma-rabotaya-iz-doma-i-eshche-103-soveta-dlya-tvorcheskikh-lyudey

Манба: https://readrate.com/rus/news/knigi-o-kotorykh-govoryat-kak-ne-soyti-s-uma-rabotaya-iz-doma

olympic.uz